UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  1 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  2 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  5 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  1 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  13 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  9 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  4 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  11

Вадим Абрамов: "Мен ҳеч кимга, ҳеч нимани исботламоқчи эмасман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Мен ҳеч кимга, ҳеч нимани исботламоқчи эмасман"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Фулад" учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Абрамов иштирок этди.

"Уйдаги дастлабки ўйин, баъзи футболчилар ҳаяжонланишди. Тезкор гол урдик, аммо уларнинг тактикасига мослашиб қолдик ва уларга имкон яратиб бердик", - дейди Абармов. 

- Темурхўжа Абдухолиқов майдонда деярли кўринмади...

- Менимча Абдухолиқов у қадар ёмон ўйнагани йўқ. Шоғуломовга имкон бердим, бироқ Алишерда вазият бўлгани йўқ.  


- Жасур Ҳасанов 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасми? 

- Тайёр. Лекин рақиб катта куч билан ҳимояланганда Жасур Ҳасановга қийин бўлади. Унга кенгроқ зона бўлса яхши. Бугун уни учрашув охирида туширдик. 


- Лутфулла Тўраев кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Бу муаммо туғдирмайдими? 

- Тўғри муаммо бўлиши мумкин. Лекин унинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчилар таркибимизда бор. 

 

- Нима учун ҳар бир ўйинда янгилик қилишга уринаяпсиз. Масалан, ўтган турда олий лигада тушмаган дарвозабонни асосий таркибга киритдингиз. Бу сафар Сардор Мирзаевни ўнг қанот ҳимоясига қўйдингиз. Бу билан нимани исботламоқчисиз? 

- Йўқ, ҳеч нимани исботламоқчи эмасман. Шунчаки вазиятдан келиб чиқиб шундай қилаяпман. Аброр Каримов ўртоқлик учрашувларида ўзини яхши кўрсатди. Маъмур Икромов бизнинг сафимизга тайёр бўлмаган ҳолда келганди. Сардор Мирзаев бугун ўнг қанотда ўйнагани рост. Биз учта ҳимоячи билан ўйнадик. Рақиб битта ҳужумчи билан ўйнади. 


- Таркибда муаммолар бор деяпсиз. Шахсан ўзингиз қандайдир хатога йўл қўйдингизми? 

- Таркибда муаммо йўқ. Аксинча бизда ҳали майдонга тушмаган ва ўзини кўрсатмаган футболчилар жуда кўп. Мавсум энди бошланди, барчаси кузда ҳал бўлади. Яхши от кейин чопади. Футбол жуда ҳам ўзгарувчан. Бугун ишлаяпсан, эртага ишдан кетишинг мумкин. 


- Сизнинг гапларингиздан келиб чиқаяптики худди сизга босим бордек. Клубда ички муҳит яхшими?

- Клубда барчаси жойида. Мен ўз ишимни қилаяпман. Клубнинг ички ишлари мухлисларга қизиқ бўлмаса керак. 


- 8 март куни Суперкубок учун баҳс бўлиб ўтади. Бу ўйин сиз учун қандай аҳамиятга эга? 

- Суперкубок яхши ўйин. Лекин бу биз учун олий лигага тайёргарликнинг бир босқичи бўлади. "Пахтакор" яхши клуб, ҳар бир жамоа каби ғалаба учун майдонга тушамиз. 


Нарзулла Сайдуллаев 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика