UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  1 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  2 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  4 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  9 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  3 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  3 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  3 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  11 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  8

Вадим Абрамов: "Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни ўзингиз кўрдингиз. Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди. Ҳисоб ўйинга мос бўлди. Статистикамиз ҳам шундай. Ҳаммадан кам гол урганмиз, ҳаммадан кўп ўтказиб юборганмиз. Ишлашда давом этамиз.

- Саҳоб Рашидов бугун захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирди ва гол ҳам урди. Нима деб ўйлайсиз Саҳобни асосий таркибда майдонга туширса бўлармиди?

- Бу албатта унинг ўзига боғлиқ. Биздаги барча футболчилар асосий таркибда ўйнашга муносиб. Бизда захира ўриндиғидаги кучлар чекланган. Вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоангиз дарвозабонининг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Дарвозабонда айб йўқ. Пенальтигача у бир неча вазиятларда қутқарди. Кўпроқ саволни ҳимоячиларга бериш керак. Бахтга қарши ҳимояда муаммолар бор. Ҳозирда ҳимоямизда бу позицияда аввал ўйнамаган футболчилар ҳаракат қилишмоқда. 

- Йованович қайтса ҳимоя тартибга келиши мумкинми?

- Унда жароҳат бор ва бу жароҳат қачон тикланишини билмайман. Йованович билан гаплашиб олдик. У ҳаракат қилмоқда. Аммо жароҳат барибир ўз сўзини айтмоқда. Шу сабаб ҳам бизда нима бўлса шундан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика