UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0

Вадим Абрамов: "Локомотив"дан бироз ортда эканимиз ғалати" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Локомотив"дан бироз ортда эканимиз ғалати"

Про лига 16-турининг марказий ўйини – «Динамо» ва «Локомотив» (0:0) ўртасидаги учрашувдан кейин Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Кутганимиздек қийин ўйин бўлди. Иккита тенгкучли жамоа ўйинига гувоҳ бўлдик. «Динамо» уйида ўйнади, мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонмоқчи эдик, аммо дуранг қайд этилди. Икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди, дарвозабонимиз муҳим паллаларда қутқарди. Ҳисоб ўйинга яраша бўлди. 


- Бу ўйиндан биргина таскин – мағлубиятсиз сериянинг давом этгани бўлди...

- Мағлубиятсиз сериямиз 22та ўйинга етгани ёки «Локо» бу мавсум 3-ўйинда ҳам бизни мағлуб эта олмагани бу қанчалик қувонарли билмайман, аммо шунақа сериямизга қарамай турнир жадвалида рақобатчилардан ўзиб кета олмаганимиз, аксинча улардан бироз ортда эканимиз мен учун ғалати. Ўйин натижасидан қониқмадим, муҳим очколарни йўқотдик. 4 кун олдин кубок доирасида ўйнаганимиз боис, бизга бугун янги куч етишмади.


- «Динамо» 3-ўринга тушди, Суперлига йўлланмаси учун имкониятни қандай баҳолайсиз?

- 2-ўринда бўлган пайтимиз имкониятимиз қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Ҳаммаси олдинда. Олдинда 5та тур ва 3 ой вақт бор. 


- Шу ҳафта охирида эса «Арал»га қарши Нукусда қийин сафар ўйини бор...

- Ҳа, 10 сентябрь куни навбатдаги учрашувни ўтказамиз. Устига-устак бу баҳсда Қирғизистон миллий жамоасига йўл оладиган ҳужумчимиз (Кожо Жоэль) бўлмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши тайёргарлик кўришимиз шарт.


- Кубокни ютиш ёки Суперлигага йўлланма олиш. Қайси бирини танлаган бўлардингиз?

- Иккисини ҳам танлаган бўлардим. Аммо нима бўлиши фақат Яратганга аён. Биринчи вазифамиз Суперлигага қайтиш. Кубокда эса қўлдан келганча интиламиз. 


- Кубок ўйинлари жамоанинг Про лигадаги натижаларига қандай таъсир қилмоқда?

- Августнинг ўзида кетма-кет ўйинлар ўтказиб, юкламани ҳис қилдик. Кейинги турни 10 сентябрда ўтказишимизни биламиз, аммо ундан кейинги тақвимни билмаймиз. Кубок яримфинали қуръаси ўтди, рақибни биламиз, аммо уларга қарши қачон ўйнаймиз буни ҳам билмаймиз. Мана шундай қийинчиликларга ҳам дуч келяпмиз.


Ҳозирги вазиятимизда биздан талаб қилинадигани янада яхшироқ ишлаб, майдонга чиқиб ютиш. Йигитларга ўйин учун раҳмат. Бугун икки очко йўқотдик. Аламлиси, аввалги турларда турнир жадвалининг иккинчи қисмидаги клублар билан баҳсларда очколарни йўқотганимиз бўлди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика