UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Вадим Абрамов: «Кожо бизни кўп қутқарган, бугун омади чопмади, бу футбол. Йигитлар 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олишди» Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Кожо бизни кўп қутқарган, бугун омади чопмади, бу футбол. Йигитлар 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олишди»

Про лига 11-тури доирасидаги «Динамо» - «Шўртан» (1:1) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Марказий ҳимоячимиз қизил карточка олиб, қийин баҳсда бизга панд берди. Рақиб жарима зарбасидан ҳисобни очганидан кейин ҳам, оддий вазиятда бир киши кам бўлиб қолиш вазиятни янада қийинлаштирди. Биз бу борада чора кўрамиз. 

Шунга қарамай, йигитлар борини бериб ҳаракат қилишди, ҳисобни тенглаштиришди, ўйин якунида эса ғалабани илиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Бунга сўнгги дақиқаларда имконият бўлди. Аммо... Бугун 2 очко йўқотдик.

- Бу ўйингача кетма-кет 3 футболчи дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборди, бугун эса яна бир ўйинчи майдондан четлатилди. Жамоада интизом масаласида муаммолар бор деб ўйламайсизми?

- Жамоада интизом жойида, ҳамма гап майдондаги қўпол ҳаракатимизда ва биз бу борада оқсаяпмиз. Ўйин қоидасини бузгач, сариқ карточка берилиши баъзида маҳоратнинг етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Биздаги муаммо шу билан боғлиқ.

- Қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги пенальти ҳақида. Кожо Жоэл эртага Қирғизистон миллий жамоаси ихтиёрига йўл оларкан...

- Бу – футбол. Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Кожо бугун ҳам гол уришни истаганди, аммо омади чопмади. Жоэл мавсум давомида бизни жуда кўп марта қутқарган, бугун эса омади келмади. Футболда рўй бериб туради. Умуман олганда, футболчилар иштиёқидан қониқдим, меҳмон жамоа йўқ жойдан гол киритиб кетгач, ҳаммаси ўзгариб кетди. Биз шошилишни бошладик. Марказда ҳам 3 футболчи йўқлиги ўйинимизга таъсир қилди. Биз деярли яримҳимоясиз қолгандик.

- Аммо захирадан туширилган ўйинчилар (Насимов, Исроилов, Бойдуллаев, Козимов, Маликов) ўйинни кучайтира олишди, жамоа 10 киши бўлиб ҳам рақибдан тўлиқ устунлик қилиб, ғалабага яқин қолганди...

- Ҳа, таркибдаги ўзгаришлардан кейин жамоа ҳужумкор ўйнади. Тўғри, захирадан ҳаммани ҳам тушира олмаймиз, аммо тушган ҳар бир ўйинчида ҳам иштиёқ кучли эди. Шу боис 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олганликлари учун йигитларга миннатдорчилик билдириш керак. Ютишимиз ҳам мумкин эди. 

- Комил Шарофутдинов ўтган ўйинда жароҳат олиб, бугун таркибга киритилмади. Унинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз?

- Афсуски, у мавсум охиригача бизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Комилни тез орада жарроҳлик амалиёти кутмоқда, - дейди Вадим Карленович.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика