UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  2 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  1 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Вадим Абрамов: "Жалолиддинов қайтади, муаммолар ҳал бўлмаяпти, рақибга голларни ўзимиз совға қилдик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Жалолиддинов қайтади, муаммолар ҳал бўлмаяпти, рақибга голларни ўзимиз совға қилдик"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (2:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.




"Бундай бўлганига ўзимиз айбдормиз. Мағлуб бўлган ўйинимиздан кейин фикр билдириш ҳам оғир. Ўзи бу мавсум тушунарсиз вазиятларда кўп очко йўқотдик. Бу футбол. Бугун вазият шундай бўлди ва мағлуб бўлдик", - дейди Абрамов.

- АГМК сўнгги 20 дақиқада кўп гол уриб ғалабага эришиб кетаётганди. Рақибнинг бу жиҳати ўрганилмаганмиди? Биринчи таймдаги "Бунёдкор" иккинчи таймда кўрмадик.

- Рақибга иккита гол совға қилдик. Бундан ташқари АГМК захира ўриндиғи узун, захирадан тушаётган тажрибали футболчилар бундай хатоларни кечиришмайди. Ташаббусга эга бўлдик, аммо ўзимизга ўзимиз қийинчилик туғдириб ҳисобда ортда қолавердик. Қайтараман, АГМКда захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришди.

- Бизда жуда кўп муаммолар бор. Ўтган йилдан буён муаммолар бор, ҳалигача бу нарса ҳал бўлгани йўқ.

- Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор"га қайтадими?

- Регламентга кўра хориждаги ўзбекистонлик футболчиси юртимизга қайтса, исталган пайтда рўйхатдан ўтказа оламиз. Жалолиддинов "Локомотив"га кетишидан агар у ерда ўйнай олмаса, бу ерга қайтиб ўйнаши ҳақида гаплашиб олгандик. Уни рўйхатдан ўтказамиз ва ўйин амалиётига эга бўлади.

- "Бунёдкор"нинг деярли ҳар бир чизиғида ўз академиясидан чиққан футболчилар ўйнайди, аммо ҳужум чизиғида Эркиновдан бошқа вариант йўқми?

- Агар бўлганида ўшани майдонга туширардик. Агар жамоада барча ёш футболчилар бўлса қийин, тажрибали ўйинчилар ҳам бўлиши керак. Агар академиямизда яхши ҳужумчи бўлганида уни асосий таркибга киритардим.



- Баҳодир Пардаев иккита ўйиндан буён қайдномада ҳам кўрмаяпмиз?

- Футбол шундай нарсаки энг кучлилар ўйнайди. Пардаев айни пайтда рақобатда ютқазмоқда.

- Анвар Ғофуров нега майдонга тушмади?

- Унинг ёши анча катта. Бугунги тактикамизда Ғофуровни ўйнатиш нотўғри бўларди.

- Совринли ўринлар учун қайси клублар кураш олиб боришади деб ўйлайсиз?

- АГМК, "Насаф", "Бунёдкор", "Қўқон-1912", "Металлург".

- "Бунёдкор" учун қайси бири муҳимроқ: Суперлигада совринли ўрин олишми ёки Кубокни қўлга киритишми?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушади. Агар қайсидир мусобақага кўпроқ эътибор қилсак тўғри бўлмайди. Таркибимизда ёш футболчилар ўйнашмоқда, улар мухлислар учун ҳаракат қилишмоқда. Ёшлар тажриба тўплашмоқда. Биз ҳар бир рақиб билан курашамиз ва ғалабага интиламиз. Мақсадимиз Суперлигада чемпион бўлиш ва Кубокни қўлга киритиш. Ўйлашимча 14та клубнинг барчаси ўз олдига шундай вазифа қўяди, лекин якунда битта клуб чемпион бўлади.

- Эшитишимизга қараганда молиявий муаммолар сабаб жамоа ҳатто ўтган турда Муборакка боришни ҳам истамаган экан. Бундай вазиятда футболчиларни қандай руҳлантираяпсиз?

- Ҳа шундай вазият бўлганди. Одамларга тушунтириб бўлмайдиган нарсаларни тушунтиряпман. Руҳлантириш учун сўзларим ҳам қолмаяпти. Яшайверсак кўраверамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика