UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  0 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  1 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  10 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  9 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11

Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани) Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдинги матбуот анжуманинин биринчи қисмида Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов иштирок этди.

"Муҳим ўйин. Менимча бу гуруҳда кураш айнан шу икки жамоа ўртасида кечади. Ҳозирча биз биринчи ўриндамиз ва ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Саудия Арабистони жуда жиддий рақиб, шу боис яхши тайёрландик. Ўз майдонимизда ўйнаймиз, омад биз томонда бўлишига ва ғалаба қозонишга умид қиламиз", - дейди Вадим Абрамов. 

"Эртанги баҳс аҳамиятини барча яхши тушуниб турибди. Бу учрашувда ўйлаган барча режаларимиз амалга ошади ва ғалаба қозонамиз деб ўйлайман", - дейди Одил Аҳмедов. 



- Лутфулла Тўраев босим сабаб жавоб берилганди. У билан мураббийлар гаплашиб олишдими? У Эртанги баҳсга тайёрми? 

- У Қирғизистонга қарши баҳсда майдонга тушди ва ўйинни бузиб қўйгани йўқ. Тўраев тажрибали футболчи, шу боис ёшларга ўрнак бўла олади. 


- Эрве Ренар шу цикл бошида Саудия Арабистони терма жамоасига тайинланди. У ўз услубини терма жамоага сингдира олдими? 

- Менимча бу саволни саудиялик журналистларга берилгани тўғри. У тажрибали мураббий, Африка терма жамоаларида муваффақиятли ишлаган.


- Сиз қўл остингизда учта ўйинни кўрдик. Ҳимоядаги муаммолар бор. Эртага Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. Ҳимоя панд бериб қўймасмикин? 

- Албатта камчиликларимизни биламиз, аммо ҳозир улар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Эртага баҳсни ўтказиб олайлик қандай ишлар олиб борилди ва қандай камчиликларга йўл қўйганимизни айтамиз.



- Сардор Рашидов яқинда иккита гол урди. Уни кейинги йиғинларга чақиришингиз мумкинми?

- Тўғри Рашидов ўз клубида 2та гол урди, энди ҳамма гол урганларни чақирайликми? Бу ҳақда айтгандим ўз клуби сафида муқим ўринга эга бўлиб олсин. Барчани кузатиб бораяпмиз. Рашидов учун хурсандмиз. Бу иккита баҳсдан сўнг катта танаффус бўлади. Шундан кейин балки уни чақиришимиз мумкин, аммо ҳозир уни захирада ўтириши учун чақира олмаймиз. Ҳозир Рашидов унинг ўрнида ўйнаётган футболчидан кучли деб ўйламайман. 


- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга мурожаатингиз борми? 

Одил Аҳмедов: - Жуда муҳим ўйин бизни кутиб турибди. Барча мухлислардан келиб бизни қўллаб қувватлаб туришларингизни сўраймиз. Худо хоҳласа ғалаба қозониб уларни хурсанд қиламиз. 


- Қирғизистон билан баҳсда ҳимояда ўйнадингиз, қийин бўлмадими?

Одил Аҳмедов: - Йўқ, бу жойда биринчи марта ўйнаганим йўқ. Шу боис муаммо бўлгани йўқ. 


Рейтинг: +104   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика