Вадим Абрамов: "Иккинчи бўлимда иккита голдан сўнг негадир ўйнамай қўйдик"
26 авг 2015 22:55
Янгиликлар
Вадим Абрамов: "Иккинчи бўлимда иккита голдан сўнг негадир ўйнамай қўйдик"
"Йигитлар кечаги "Пахтакор"нинг натижасини эшитиб бугун ютишни жуда ҳам кўп хоҳлаб юборишди. Ўйин эса чиқмади. Ўзгаришлардан сўнг бироз ўзимизга келдик. Иккинчи бўлимда иккита голдан сўнг ўйнамай қўйдик. Балки термага чақирилган футболчилар ўзларини бироз аяшгандир. Дилшод Раҳматуллаев алмаштирилганидан сўнг захира ўриндиғига ҳам ўтирмади? Бу борада мураббий иш олиб бориши керак, бу ҳақда гаплашиб оламиз. 31 августга қадар йигитларга жавоб бердик. Шундан сўнг кунига икки маҳалдан машғулот ўтказамиз. Орада "Машъал" билан ўйнаймиз. 12 сентябрь куни "Пахтакор" билан ўйин қолдирилиши мумкин? Бу миш-миши эшитдим. Аммо нима сабабдан қолдирилиши мумкинлигини билмайман. Бизнинг жамоадан ҳам 6 нафар футболчи термага кетади. ПФЛ бундай қилмаса керак", - дейди Вадим Абрамов.
Фикрлар