UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Ана холос! "Барселона" офисида тинтувлар: собиқ президент Бартомеу ҳибсга олинди  4 16:53"Барселона" Гризманни 60 миллион еврога сотишга тайёр  3 16:33Карикатура: Лукаку А Серия қарияларининг додини бермоқда  0 16:26"Olympic" навбатдаги назорат учрашувида "Истиқлол"ни мағлуб этди  5 16:00Трансфер ойнаси. Муаммоси бор клубларга 12 мартдан кейин ЎзПФЛ ҳам ёрдам бера олмайди  3 15:45Ўзимизнинг карикатура: "Интер" скудетто учун курашда етакчи  4 15:31К-лига 1. Ашурматов, Искандеров ва Кенжабоев жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди  5 15:02"Ренн" бош мураббийи истеъфога чиқди  0 14:38Капелло: "Барелла Европанинг энг яхши уч ярим ҳимоячисидан биридир"  3 14:18ОФК кубоги-2021. Ўзбекистон клуби иштирок этадиган гуруҳ ўйинлари Тожикистонда бўлиб ўтади  17 14:15Артета "Барселона"ни бошқариши мумкин. У Лапортанинг номзоди  9 13:50Васкес "Реал"га ультиматум қўйди  4 13:28АПЛ ва А Серия клублари "Бенфика" футболчисига қизиқмоқда  0 13:05"Тоттенхэм" Кейн ва Сонга янги шартномалар таклиф қилди  1 12:41"Ливерпуль" Англия чемпионатидаги 7000-голини урди  0

Вадим Абрамов икки қайиқни бошқаришда давом этадими? Бундан қайси томонга фойда? Янгиликлар

Вадим Абрамов икки қайиқни бошқаришда давом этадими? Бундан қайси томонга фойда?

28 ноябрь куни ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган, унда бир қатор масалалар муҳокама қилинган эди.


Шу қаторда терма жамоалар масаласи ҳам кўриб чиқилган ва ижроия қўмита қарорига мувофиқ шу йилдан Ўзбекистон миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийларининг фақат терма жамоада ишлаши шарт қилиб қўйилганди. 

Лекин, Вадим Абрамов "Бунёдкор" жамоаси иштирокидаги ўйинларда кўриниш бераётганини барча билди. Тўғри, терма жамоа мураббийи сифатида ушбу ҳолатни табиий қабул қилсак бўлади. Яъни терма жамоага номзод футболчиларни кузатгани келаётган бўлиши мумкин. Аммо, ўйин давомида кўрсатмалар бераётганини қандай изоҳлаш мумкин? Бу жорий мавсумга жамоани Абрамовнинг ўзи тайёрлаётганини англатадими? Мураббийнинг "Бунёдкор" билан шартномаси 2020 йилнинг 31 декабрь куни ниҳоясига етган. Қонун-қоидага кўра амалда шартномаси бўлмаган мураббий жамоани бошқариши мумкин эмас ёки Абрамов клуб билан янги битимга имзо чеккан. Ушбу масала мавҳумлигича қолмоқда. Мутахассис ОАВлардан бирига берган интервьюсида "Бунёдкор"дан кетишини ва бутун эътиборини Ўзбекистон миллий терма жамоасига қаратишини айтган. Аммо ҳозирча биз бу гапларини исботини кўрганимиз йўқ. Шу ўринда савол туғилади: термамиз мураббийи ушбу мавсумда ҳам аввалги йилларда бўлгани каби икки жамоада фаолиятини давом эттирадими? Ҳа, жавоби йўқ. Олдинда бизни масъулиятли учрашувлар кутмоқда. Шундай экан, асосий эътиборни терма жамоага қаратгани маъқулроқ. Нима бўлганда ҳам, миллий терма жамоа манфаати барча нарсадан устун туриши лозим. Аввалги йилларда бундай тажриба ҳеч қандай наф бермаган, Миржалол Қосимов 2008 ва 2014 йилда терма манфаати йўлида икки бор клубдаги ишини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Абрамов мураббийлигида икки бор олимпиададан қуруқ қолганимиз эсдан чиқмайди. Ўшанда у "Трактор" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бирга бошқарган. Бир хатони иккинчи бор такрорлаш бизни мундиал орзусидан яна бир бор мосуво қилмаса эди. 

Икки қайиқни бирваракайига бошқариб, иккисида ҳам чўкиб кетган яхшими ёки бир қайиқни бошини тутган ҳолда манзилга муваффақиятли тарзда етиб борган яхшими. Кўпчилик иккинчи вариантни маъқуллаши табиий. Иккита қуённи кетидан қувган охири ҳеч бирини тута олмайди ва ўлжасидан қуруқ қолади. Булар бир оддий ҳаётий мисоллардир. Абрамов нимани ўйлаётгани фақат ўзига маълум. Ҳозирда Тимур Кападзе "Локомотив"ни, Равшан Ҳайдаров эса "Сурхон"ни тарк этган . Улар ёшлар ва олимпия терма жамоаларида фаолиятларини давом эттиришмоқда. Яқин орада Абрамовнинг ҳам "Бунёдкор"ни расман тарк этгани ҳақида маълумотлар чиқишига ишонамиз.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: -33   

Фикрлар

+8   
21 янв 15:55:16
Max Khasanov
вазиятга бошка томондан караб куриш керак доно журналистлару мухлислар! Абрамовни урнига узизни куйиб куринг, кейин дуппини куйиб фикрланг.
2012 йил абрамовни эрон билан уйиндан кейн 2 соатда хайдаворишган. шунча мехнат килиб шакллантирган зур уйнаётган пайтда битта уйинни деб (бу хали саралашни 1-йини эди холос) кавушини кучага тугрилаб куйган.
Энди шунака муносабатдан кейин, яна кайси юрак билан узини асосий ишини бутунлай ташлаб, келажаги мавхум булган термага узини курбон килиши керак?! ахир исталган пайт уни кетига тепворишларини тарих курсатиб турибди. шунинг учун уни иккита кайикда туришга уриниши табиий хол.
Мен бир бетараф одамман, лекин бирор нарсани гапиришдан ёки ёзишдан олдин масалани хамма томонини уйлашни урганинглар журналистлар ва мухлислар!
+7   
21 янв 16:31:21
Kokand futbal
Абрамовни енини олаетганлар купайиб колибди у Бунедкорда Нима килади ундан кура енг шимариб бошка командалардаги иктидорларни кидирсин излансин биз учун Жахон чемпионатига чикиш армон булиб колябдику ахир зборда бошка уйинчилар расмий уйинда бошкалар унда Жамоа кандай шаклланади бизга Алам килгани Бунедкорга ачингандек ачинсин Миллий жамоага хам агар Термани Жахон Чемпионатига олиб чикса миллат Кахрамонни буладику кунига Бунедкор Билан бирга булса бу ишлар качон амалга ошади хамма хам Кахрамон булишини истайди бунинг учун тинмай изланиш мехнат килиш керак доно халкимизни Бир маколи бор битта козонда икки кучкорни калласи кайнамайди шунга амал килиш керак булмаса Яна тури йилни Алам Билан кутишга тугри келади
+6   
21 янв 16:25:00
TimaX
Нима қилишгаям хайронсан, ўзимизни мураббийлар ғирт порахўр, четдан келган мураббийлар мошейник, футболчиларимиз эса тўнка
+6   
21 янв 15:49:26
Baribir_MU
Шунинг учун терма жамоа мураббий билан шартнома тузиб, нармалний ойлик белгиланиши керак. Шунда мураббий 2та жойда ишламиди.
+5   
21 янв 18:41:23
Max Khasanov
YAKKARCHA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хар холда бир инсоннинг манфаьти бутун бир халқнинг манфаьтидан устун турмайди аслида ватанни ўйлаган инсон учун бунга тарихимизнинг буюк аждодлари муносиб . Сиз хам бошдан дуппини ечиб реалной ўйлаб куринг куринг хурматли бетараф мухлис
Сизи уша буюк аждодлариз яшаган даврдаги китобларни очиб укиб курингчи, ичидан бирорта "Узбекистон" деган суз чикармикан?! уша аждодлариз бу даражага чикиш учун коптокни ортидан югуришмаган.
Халк манфаати хакида гапиришга эрта биродар. Чунки, узбек футболи устидан назорат халк кулида эмас. Маълумотини тайини йук аллакандай чаласаводларни кулига тушиб колган спорт сохаси. Абрамов билан боглик вазият бу уша тепадаги "зот"ларни доно карорлари натижаси. Аслида УФА бу вазиятни регулировать килиш керак. Абрамовга колса термага умуман келмасди, лекин мажбур. уни узбек футболида бемалол ишлаб сокка килиши учун, тепадагиларни раъйига караб нима деса бажариш керак. Демак, бу холат, УФА билан абрамов уртасида устное соглашение куринишидаги бир холат, вадим УФА ни айтганини килади, УФА булса, абрамовни куш хотинлиги хакидаги миш мишларга куз юмади. Дуппи тор келган куни, секин бориб ишини давом эттиверади.
Хулоса шуки, халк норозилиги сабаб, УФА босим остида куперни жавобини берди, шу пайт, купердан колган вазият кийин эди УФА учун. халкда бир пайтлар яхши таассурот колдирган Абрамов номзодини олиб келиш оркали, вазият юмшатилди. Халк УФА ни омадсиз чиккан Купер миссияси хакида унутди, хозир хеч ким айбламайди УФАни миллионлаб хакл пулини хорижлик мураббийга исроф килишда. Хамма абрамовга тош отиш билан бандю УФА га шу керак. вазият яна бироз кескинлашади, кейин УФА Абрамов-Косимов рокировкасини килади, карабсизки олам гулистон. Олдинда яна уша хар доимги янги марра: ЖЧ-2026. Миссия бажарилди. Халк энди УФА ни айблаш учун 2026 йилги саралашни кутиш керак.
+5   
21 янв 16:29:43
Max Khasanov
taqvo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Энди СИЗ ўзизи бутун бир халқни ва Р.Эрматовни ўрнига қўйиб кўринг. Миллатга натижа керак, Эрматовга буйруқ, қарор бажарилган бўлиши керак. Абрамов шахсий манфаати йўлида хар иккаласигаям қўйиб қўйган. Шу қилган иши тўғрими Энди?
Миллат ва халк бошка бошка тушунча, Халк миллатдан каттарок ва мухмрок.
Халк га натижа керак эмас (натижани хузурини курдик ёшлар ЖЧда, Осиё чемпиони булганди хич нарса узгармади)балки сифатли томошабоп тоза халол курашга бой футбол керак.
Абрамовни армияси йук миллий термани куч билан эгаллаб олгани. Унга шу ишларни килишга имконият ярятиб берганларни саволга тутинг. Саволизни УФАга беринг
+5   
21 янв 15:34:30
Sharif81
Хаммаёк уйин ва уз манфатлар
+5   
21 янв 15:25:10
Kokand futbal
Абрамов Миллий жамоадан кетсин бу Она Ватаним жамоаси Уни хурлашга тахкирлашга оек ости килишга хеч кимни хакки йук Абрамов халкимизни устидан кулябдими Ким булишидан катиий Назар Ватанни севадиган Кузи ениб турадиган мураббий куйинглар Эрматов жаноблари биз мухлисларни асабини тугатди бу луттивозлар
+4   
21 янв 16:49:26
Алпомиш
ММ&М фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима ўзбек футболини арманларнинг мафияси бошқарадими, бири кетса иккинчи еелади, биттв ўзбек арманистонга бориб заводми, фабриканинг футбол жамоасига бош мураббий бўла оладими, йўқ, чунки улар шундай миллат.
Тугри фикрингиз.Лекин узбек узбекни кузини уйяпти. Яхши ишлаб турган Муминжоновни хайдаб, четдан келган мураббийга 18000 доллардан туландику. Хайрият Вилоят Хокими хакикатни билиб, бу мураббийни чакирди, шундан кейин баъзи каламушларнинг овози учди.
+4   
21 янв 16:41:54
ММ&М
Нима ўзбек футболини арманларнинг мафияси бошқарадими, бири кетса иккинчи еелади, биттв ўзбек арманистонга бориб заводми, фабриканинг футбол жамоасига бош мураббий бўла оладими, йўқ, чунки улар шундай миллат.
+4   
21 янв 16:32:31
Uzbeks Number one
Ms фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lutfullo golban sayfiyev nima qilib bera oladi har holda Rashidovni ancha muncha yordami tekkan va tegadi Denisovham himoyaga jonini beradi golban sayfiyev ashurmatovlar mandraj bo‘lib qoladi koreya eron yaponiya avstraliya bilan o‘yinlarda
Denisov endi qaytmidi i kn hozi Ibrohimhalil Yoldoshev yaxshi oynavotti uni pozitsiyasida.. Rashidov legioner bolishdan oldin foydasi teyardi MTJga legioner bogandan k.n 3ta trener alishdi Termada 2ta trener chaqirib sinabam kordi nu u umuman oynomadi deme betta trenerlani aybi yo ozi holamayapti MTJda oynashi
+4   
21 янв 15:29:27
Ислом Аликулов
Shamshodbek Shavkatillayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima bòpti Abramov Bunyodkorda pul uchun iwlamayaptiku
Ха Бунёдкорда пул учун ишлмаяпти лекин уша Бунёдкордаги термага тортмайдиган уйинчиларни чакириб реклама килаяптику шу оркали катта фойда олади как бабаянга ухшаб
+3   
21 янв 17:01:04
koson_united nasaf
Max Khasanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
вазиятга бошка томондан караб куриш керак доно журналистлару мухлислар! Абрамовни урнига узизни куйиб куринг, кейин дуппини куйиб фикрланг. 2012 йил абрамовни эрон билан уйиндан кейн 2 соатда хайдаворишган. шунча мехнат килиб шакллантирган зур уйнаётган пайтда битта уйинни деб (бу хали саралашни 1-йини эди холос) кавушини кучага тугрилаб куйган. Энди шунака муносабатдан кейин, яна кайси юрак билан узини асосий ишини бутунлай ташлаб, келажаги мавхум булган термага узини курбон килиши керак?! ахир исталган пайт уни кетига тепворишларини тарих курсатиб турибди. шунинг учун уни иккита кайикда туришга уриниши табиий хол. Мен бир бетараф одамман, лекин бирор нарсани гапиришдан ёки ёзишдан олдин масалани хамма томонини уйлашни урганинглар журналистлар ва мухлислар!
Yozganlariz kulgili, agar iste'fodan qurqsa, ishsiz qolib ketishni uylasa ketsim mtjdan, kim bupti u ishsiz qop ketmaslik uchun mtj ni uyin qiladi
+3   
21 янв 16:58:22
Tanish_Bilish
ММ&М фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима ўзбек футболини арманларнинг мафияси бошқарадими, бири кетса иккинчи еелади, биттв ўзбек арманистонга бориб заводми, фабриканинг футбол жамоасига бош мураббий бўла оладими, йўқ, чунки улар шундай миллат.
Babayan va Abramovga hamma narsa mumkin! Chunki bu O'zbekiston!
+3   
21 янв 16:37:48
Kokand futbal
Минус босаетганларни кулларини дарддан узларини офатдан сакласин Яратган эгам уйлари пулга тулсин бошка тариф беролмайман
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика