UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  4 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  1 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  2 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  6 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  3 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  27 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  16 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  16 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0

Вадим Абрамов: "Ҳиссиёт ақлдан устун келди..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳиссиёт ақлдан устун келди..."

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Афсуски мағлуб бўлдик, ҳаққоний ёки аксинча айтиш қийин. Афсуски шунча мухлис келган ўйинда ютқаздик ва уларни хурсанд қила олмадик. Натижа жуда ёмон. Ҳаёт давом этади, менимча ҳали имконият бор ва курашишда давом этамиз", - дейди Вадим Абрамов.


- Шомуродов иккинчи таймда деярли ўзини кўрсата олмади, 75-дақиқаларда унинг ўрнига Сергеевни тушириш имконияти йўқмиди?
- Менимча у ёмон ўйнамади. Йиғинга кеч келганига қарамай яхши ўйнади. Афсуски йигитлар 2:1 ҳисоби вақтида ақлни ишлатишмади, шу боис ҳиссиётга берилиб кетишди.

- Бугун терма жамоада ҳимояда жуда ҳам ёш болаларча хатога йўл қўйилди. Техник кучли рақибга қарши баҳсда нимага бундай бўлди?
- Тўғри айтдингиз, биринчи таймдаги қўпол хатоларда футболчи ҳаяжонлангани сезилиб қолди. Қисқа вақт ичида ўйин услубимизни ўзгартиришимиз керак ҳали ҳимояда балки бунга эриша олмагандирмиз.

- Аҳмедовнинг ҳимояда ўйнаши бугунги ўйиндан келиб чиқсак хато эмасмиди?
- Мағлуб бўлганимиздан кейин хато дейишингиз мумкин, ютганимизда хато бўлмасди. Бугун менимча Аҳмедов ҳимояда яхши ўйнади.

- Сиз келгач терма жамоа ҳимоя марказида етарлича бўйдор ҳимоячилар ўйнашмаяпти деб ҳисоблайсизми? Масалан Кримец...
- Кримецми? Унда кичик камчилик бор, тезланиши бироз секинроқ. Ўз майдонимизда ўйнадик, шу боис тезкор ҳимоячиларни майдонга туширдик.

- Бугун кучли рақибга қарши жангда ютқаздик. Аммо ундан устун келаётгандик, афсуски иккинчи бор сиз мураббий бўлганингизда ютқазиб қўйдик. БАА олимпиячилари билан ўйинда шундай бўлганди. Сўнгги 20 дақиқа ичида футболчиларимиз яккакурашларда ютқазаверишди...
- Тўғри айтаяпманку бугун ҳиссиёт ақлдан устун келди. Йигитлар учинчи голни уришга интилишди, Саудияда иккинчи таймда деярли яхши имконият бўлгани йўқ. Аммо сўнгги дақиқаларда рекошет ва учинчи гол эса умуман тушунарсиз чиқди. Ҳимоячилар олдинга ўтиб кетаверишди, худдики мухлислар қўллаб қувватлови остида улар олдинга ўтаверишди. Ақлни йиғиб олмадик.



Рейтинг: +80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика