UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Челси" Тухель бошчилигида ажойиб натижа қайд этмоқда  2 08:08Лукаку ўзининг 7 йиллик рекордни такрорлади  0 07:49Тухель "Ливерпуль" билан ўйиндан кейин: "Челси" ғалабага лойиқ эди"  7 07:24Клопп "Челси"га учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:10Испания Кубоги. "Леванте" - "Атлетик Бильбао" 1:2, "Атлетик" Испания Кубогининг финалига йўл олди  1 07:05А Серия. "Парма" - "Интер" 1:2, Алексис Санчесдан дубль  0 07:00АПЛ. "Ливерпуль" - "Челси" 0:1  2 06:55АПЛ. "Фулхэм" - "Тоттенхэм" 0:1  0 06:50АПЛ. "Вест Бромвич" - "Эвертон" 0:1  0 03:40Испания Кубоги. "Барселона"нинг финалдаги рақиби аниқ бўлди  7 03:31"Ливерпуль" "Энфилд"даги кетма-кет бешинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  14 03:05АПЛ. "Челси" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни тиз чўктирди  77 02:41А Серия. Санчес "Интер"га 3 очко олиб берди  6 02:14"Ювентус" Жоржиньо ёки Локателлидан бирини танлайди  0 00:54АПЛ. "Эвертон" ва "Тоттенхэм" сафарда муҳим ғалабаларни қўлга киритди  1

Вадим Абрамов: "Футзалчилар билан шоу бўлмайди, олдинги мағлубият учун реванш олмоқчимиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Футзалчилар билан шоу бўлмайди, олдинги мағлубият учун реванш олмоқчимиз"

24 февраль, чоршанба куни футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказишади.

Ушбу учрашув ўзбек футболи ва спорти ривожига катта ҳисса қўшган инсон Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб ўтказилади. Ана шу ўйин олдидан катта футболчиларимиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан ўртоқлашдик.

"Биз бу учрашувда шоу уюштирмаслигимиз аниқ. Яъни, олдиндан келишилган ҳисоб учун ўйналмайди. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Жанг бўлади. Ёдингизда бўлса, Мираброр Зуфарович ҳаёт пайтларида ҳам футзал терма жамоамизга қарши ўйнаганмиз. Ўшанда 5:8 ҳисобида имкониятни бой берганмиз, шу сабаб бу сафар реванш олишни хоҳлаймиз. Бу беллашувда ҳеч қандай келишиб олинган ҳисобга ўйнаш ёки шоу учун тўп тепиш бўлмайди. Спортчилар ҳам нимага қодирлигини кўрсатишни хоҳлайди.

Тўп кичикроқлиги ва қоидалар бошқачароқ эканлиги биз учун одатий эмас. Лекин, қолган жиҳатларда жуда катта фарқ йўқ. Футболни улардан яхшироқ ўйнай олишимизни исботлаш учун ҳаракат қиламиз.

Учрашувда жамоаси Тошкентда бўлган терма жамоага номзод футболчилар иштирок этишади. Биз 15 нафар ўйинчини фақат ўша куни кечга қўйиб юборишларини клубларидан сўрадик. Менимча, бу борада муаммо бўлмайди", - деди Абрамов.


Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувга кириш бепул. Баҳс пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва 18:00да старт олади.




РЕКЛАМА



Рейтинг: +9   

Фикрлар

+8   
22 фев 17:24:08
Тулкин Тиркашев
Вадим бобо аёллар термаси билан ҳам бир ўйнаб кўриш керак.
+4   
22 фев 18:05:13
Isroiljon Qosimov
Реваншни аввал Саудиядан, кейин Австралиядан олинг Жаноб Абрамов
+3   
23 фев 00:33:54
Юнусов Ойбек
Ufa va uffni tag tugi bilan almashtirish kere masxarabozlar
+3   
22 фев 21:07:42
Насаф 2020
Шуни калласи борми ўзи. Бу Аниқ шайтонлаб қолибти. Футболни уйин қилиб еб-ичиб сайехат қилиб юрибти. Кўзингни оч САН бутун Ўзбекистон шарманда қилдинг. Бунақа лутти боз уйинларнинг билан алдама, сени устингдан болалар хам кулади. Е сенга уйинт ташкил қилиб берувчиларни томи кетган. Ундан кура сенга етган пулни нахт берилсин Чортоқда дам болиб ет шундай шарманда бўлмаймиз. Уял
+2   
22 фев 20:57:30
Tanish_Bilish
Sarvar009 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Toʻgʻri murabbiyni almashtirish kerak
Ammo ming afsuski Abramovni hech kim ishdan olmaydi. Huddi Babayanga o'hshab unga ohirigacha imkoniyat berishadi. Termamiz huddi bir egasiz uyga o'hshab qolgan, istagan odam kirib chiqadi va hohlagan ishini qiladi.
+2   
22 фев 18:59:08
Bu shunchaki o'yin
Revanshni avval Avstraliyadan ol Vadim
+1   
22 фев 23:48:47
shehroz
Vadim abramov: ha albatta ayollar termasi bilan ham o'ynaymiz, kiyin Sevinch bilan. Bu sharmandaliklar
,,paxtakor 79" xotirasiga bag'ishlanadi.
Ishqilib qabrida tik turmasa buldi. UFA menga ishonadi, hali koooo'plab sharmandaliklar qilaman.
Muxlislarga gapim: p......y masmi senlarga. UFA ruxsat bergan. Jch ga chiqolmasayam babayan yuribdiku, kayfini surib. Men soqqa qilsam buldi. Alam qisin.
+1   
22 фев 22:57:45
shehroz
Тулкин Тиркашев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Вадим бобо аёллар термаси билан ҳам бир ўйнаб кўриш керак.
Qarshining ,,SEVINCH" i bilan uynang, belarus klublariga mag'lub bulgandan kura. Har- holda butun dunyoga sharmanda bulgandan yaxshiroq.
+1   
22 фев 19:10:21
shehroz
Шармандалар. Шу колувди энди. Яна реваншмиш. Камига аввал юткизганам. Бизни келажакда яна кандай шармандаликлар кутяпди. Режаларингиз билан таништиринг жаноблар. Фифа рейтингида энг юкорида турадиган Бутан чемпионатининг чемпион клуби билан хам уйнанг. Эсиз терма кимларнинг кулида колди. Шу шармандалик билан жчга чикмокчими. Беларус клубига ютказиб нимага эришди экан. Хуш энди чикамизми.
+1   
22 фев 18:28:30
Bekmirzo__sobirov
UZBsoccer02 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu ozi Champianat asia foydalanuvchilari bir yigilib O'zbekiston MTJ bilan oynamimizmi nima deysizlar.Terma jamoamizga P**** ku baribir
Darvozaga men turaman 12 yildan beri darvoza qoriqleman
+1   
22 фев 17:30:42
Sherzodbek 9 & Lewandowski 9
Vatanim jamosi yutsin
+1   
22 фев 17:27:02
Ars....
UZBsoccer02 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu ozi Champianat asia foydalanuvchilari bir yigilib O'zbekiston MTJ bilan oynamimizmi nima deysizlar.Terma jamoamizga P**** ku baribir
Daaa gapizga qo'shilaman. Lekin o'ynamay qo'yaveraylik yutib qo'ysak XIJOLAT bo'ladida odam
+1   
22 фев 17:24:37
NBMALM
UZBsoccer02 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu ozi Champianat asia foydalanuvchilari bir yigilib O'zbekiston MTJ bilan oynamimizmi nima deysizlar.Terma jamoamizga P**** ku baribir
Zo'r fikr
+1   
22 фев 17:13:20
polygon
Yashang
   
23 фев 17:12:10
Milliy
Katta darvozani ishgol qilolmay yurgan bir paytda kichik darvozani gol urib bularmikin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика