UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  6 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  11 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0

Вадим Абрамов: "Диёр Имомхўжаев ҳаммани олдида ҳақорат қилгани учун мажлисни тарк этдим" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Диёр Имомхўжаев ҳаммани олдида ҳақорат қилгани учун мажлисни тарк этдим"

Бугун ПФЛ 2023 йилги Суперлига режаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Ушбу йиғилишда "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўртасида келишмовчилик келиб чиққани ҳақида хабар чиқди. Бунга ойдинлик киритиш учун Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдик.

- Йиғилишни тарк этганингиз ҳақида хабар чиқди. Бунга сабаб нима?

- Сабаби ПФЛ бош директори ҳаммани олдида мени ҳақорат қилди.

- Ўзидан-ўзи ҳақорат қилдими?

- Ўша ерда бўлган мураббийлардан сўрасангиз яхши бўларди. Мен гапирсам, нохолис бўлиши мумкин.

- Эшитишимизга қараганда сиз Суперлигада кейинги йил 16та клуб бўлишини таклиф қилгансиз ва шундан кейин жанжал келиб чиққан экан. Шундайми?

- Биласизми клублар сони 16та бўлиши таклифи Самвел Бабаян ва Миржалол Қосимов томонидан илгари сурилди. Аммо ПФЛ бош директори агар шундай бўлса ПРО лигадан Суперлигага чиқадиган клублар қолмаслигини айтди ва ПРО лига клубларида пул йўқлигини билдирди. Шундан кейин мен ПРО лигада пул йўқлигининг Суперлигага нима алоқаси борлигини сўрадим. Мен 14та клуб кам дедим, 16та ёки 20та бўлсин деганим йўқ. 14та клуб бўлса ўйинлар сони кам бўлади дедим. Диёр Имомхўжаев менга сиз терма жамоа ҳақида умуман гапирманг деди ва ҳақорат қилди. Шундан кейин мажлисни тарк этдим. Йиғилишни бош мураббийлардан таклиф ва фикрларни сўраш учун ташкил этишганди. Мен ўз таклифимни айтдим.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика