UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  0 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  1 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

Вадим Абрамов: "Динамо" олдига қандай мақсад қўйилган? Камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Динамо" олдига қандай мақсад қўйилган? Камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов Про лиганинг биринчи туридан ўрин олган "Машъал"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда мавсумнинг очилиш ўйини билан барчани, мухлисларни табриклайман. Илк тур доим қийин ўтган. Чемпионат бошланиши 2-3та ўйин оғир бўлади. Кейинчалик мослашиб кетилади. Натижамиз яхши, лекин ўйинимиз борасида камчиликларимиз бор. "Машъал" яхши жамоа, улар билан қишки ўқув-машғулот йиғинлари доирасида икки маротаба учрашган эдик. Ўйинга бўлган режаси борлиги маълум эди. Бизни қарши ҳужумда ушлашганди. Бугун ҳам шундай бўлиб чиқди. Футболчиларга раҳмат айтаман, қандай ўйнаш керак бўлса, шундай ҳаракат қилишди. 

- Легионерларнинг ҳаракатидан қониқдингизми?

- Легионерлар яхши тўп тепишди. Ўзларини кўрсата олишди. Бироқ 3:0 вақтида футболчилар бироз нотўғри ўйнашди. Бу хавотир оладиган жиҳат бўлди. Биринчи бўлимда ҳам вазиятлар бўлди, шошилдик. "Машъал" билан ҳаммага қийин кечиши аниқ. Натижадан мамнунман. 

- Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Энди биринчи ўйин якунланди. Бу ҳақда гапиришга эрта, деб ўйлайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади, камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика