UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам (матнли трансляция)  11 19:00Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  2 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  1 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евроданвоз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  19 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

Вадим Абрамов: "Дебютантлар ёмон ўйнашмади, ёшларга имкон беришдан қўрқмайман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Дебютантлар ёмон ўйнашмади, ёшларга имкон беришдан қўрқмайман"

Суперлига 20-тури доирасидаги "Динамо" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан кейин Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу рақибга қарши ўйинда ўз режамиз бор эди ва йигитларга кўрсатмаларни бажаришгани учун миннатдорчилик билдираман. Афсуски, рақиблар деярли ҳар ўйинда дарвозамиз томон пенальти тепишмоқда, бугун ҳам шундай бўлди ва ғалабани қўлдан чиқардик. Ҳозирги вазиятда нима дейишни ҳам билмайман. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда, имкон даражамизда ўйин намойиш этаяпмиз.

Биринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан кейин натижани сақлаб қололмаётганимиз ҳам таркибдаги муаммоларга тақалади. Чунки таркибда йўқотишлар ҳаддан зиёд кўп. Бу ҳақда гапирсам, баҳонадек кўриниши мумкин. Ўйиндан ҳаммаси кўриниб турибди, захирамиз ҳам айтарли катта эмас.

Дебютантлар? Ҳа, бугун жамоамизнинг ўринбосарлар сафида бўлган 4 нафар ёш ўйинчини асосий таркибга туширишга қарор қилдим ва улар ёмон ўйнашмади. Уларга имконият беришдан қўрқмайман. Бу ёш маҳаллий ўйинчилар - "Динамо"нинг келажаги. Ёшлар дастлабки ўйинда томошабинлар олдида ҳаяжонланишгандир, аммо кейинги баҳслардан ўз кучларига кўпроқ ишона бошлайдилар. Таркибимизда ҳали яна иқтидорли ёш ўйинчилар бор, бугун улардан бирини майдонга туширмадим. Эҳтимол кейинги ўйинларда уни ҳам асосий таркибда кўришингиз мумкин.

Мавсум якунига қадар ҳам таркибда ротация бўлади, чунки жароҳат олган ёки бетоб ўйинчиларимиз кўпчиликни ташкил қилади. Фаолиятимда таркиб масаласида ҳеч қачон ҳозиргидек муаммога дуч келмаганман. Шунга қарамай, вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз, - дейди Вадим Карленович ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика