UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  3 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  13 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдириб ўтди.


"Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, юқори босим остида кечди дея оламан. Айниқса ўйинда бундай тўхталишлар бўлаверса ритмни бузади. Бу мухлисларга ёқади деб ўйламайман. Фақатгина ҳоккейда бундай кўп тўхталиш бўлади, бешталик алмашади. Бу футболнинг фойдасига хизмат қилмайди. "Андижон" яхши жамоа. Биринчи бўлимда тенглик кузатилди. Иккинчи бўлимда устунликни қўлга олдик. Вазиятларимиздан фойдаландик. "Андижон" стандарт вазиятларда яхши ўйнашини билардик, шундай бўлди ҳам. Ўйин якунида омад бизга кулиб боқди",- дейди Вадим Абрамов. 

Улуғбек Абдуллаев йиқитилган вазиятда ВАР ҳам, ҳеч ким реакция қилмади. Унинг боши ёрилди. Пенальти белгиланган вазиятда ҳакам ёнида турган эди. Биз бунга ҳам кўп вақт йўқотдик. 

- Ўтган йили "Динамо" тўпурари бўлган Анвар Ҳожимирзаевга сермаҳсуллик етишмаяпти...

- У бугун ўзининг яхши ўйинини кўрсатмади. Ўйлайманки, Анвар кейинги ўйинларга ўзини тайёрлай олади. Бизнинг етакчимиз. 

- 10 йил ичида биринчи маротаба "Андижон"ни мағлуб этдик. Жамоанинг ғалабага ишончи қанчалик эди?

- Шубҳасиз биз исталган бошқа шаҳарга борсак ҳам ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Мухлислар узоқдан келди, бизга ишонишди. 10 йилда "Андижон"ни ютганимиз ёқимли. 

- "Андижон"нинг стандартларига тайёрмидингиз? 

- Шу боис қанотда кўп асабийлашдим. Кубокда яна учрашамиз ва бу жиҳатларга эътибор қаратамиз.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика