UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  11 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида Янгиликлар

Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Сингапурга учиб кетганидан хабарингиз бор.

Кеча футболчиларимиз "Жар" стадионида сафар олдидан сўнгги машғулотни ўтказишганди. Ушбу машғулотдан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов билан суҳбатлашдик.

- Навбатдаги рақиб Сингапур. Улар ўз майдонида иккита баҳсда ютқазишмади, лекин сафарда Саудия Арабистонига йирик ҳисобда ютқазишди. Бу Сингапур уй жамоаси эканлигини англатадими ёки Саудия Арабистони шунчалик кучлими?

- Ҳар бир жамоа рақиб имкон бергани даражасида ўйнайди. Демак Саудия Арабистони шундай ўйнаганки Сингапур йирик ҳисобда мағлуб бўлгандир. Сингапур Иорданияда йиғин ўтказганди балки у ерда кўп қолиб кетишгандир, балки иқлим бошқачадир, буни мен билмайман. Биз эса рақибни ўрганаяпмиз ва уларни ҳурмат қиламиз. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозониш кераклигини биламиз ва ўйинга жиддий муносабатда бўламиз.

- Яман билан баҳсдан олдин уларни "доска"да мағлуб этдик дегандингиз, майдонда ҳам ютдик. Сингапурни "доска"да мағлуб этдикми?

- "Доска"да менимча ҳаммани ютиб бўлганмиз. Агар Бразилияни бўлса уларни ҳам ютамиз. Фақат майдонда ютиш бошқа, ҳа. Футболчилар кўрсатмаларни қанчалик тушунишганини ўйиндан кейин билиб оламиз.



- Машғулотларни кузатиш жараёнида кўрдикки Яман билан баҳсдаги таркибда бир-иккита ўзгариш бўлади. Шундайми?

- Йўқ, машғулотларда кўрган таркибингиз асосий таркиб эмас. Футболчиларга шунчаки "жилетка"ларни кийдирамиз ва тайёргарлик кўрамиз. Йигитлар қандай "жилетка"да тайёргарлик кўришининг аҳамияти йўқ.

- Олимпия терма жамоаси билан назорат баҳсида сўнгги 20 дақиқада уч ҳимоячи билан ўйнагандик, эртага ҳам шундай тактикада ўйнашимиз мумкинми?

- Умид қиламанки бунга ҳожат қолмайди. Бу ўйин пайтида натижага эриша олмаётган пайтдаги захира варианти.

- Терма жамоа Сингапурга ўйиндан бир кун олдин кечки пайт етиб боради ва расмий машғулот ўтказилмайди. Бу бизга панд бермасмикин?

- Менимча бу халал бермайди. Биз Тошкент вақти билан яшаймиз. Ўйин куни эрталаб кичик машғулот ўтказамиз.

- Ўйин бўладиган кун Сингапурда ёмғир ёғиши кутилаётган экан. Бунга тайёрмисизлар?

- Об-ҳаво қандай бўлиши бизга боғлиқ эмас, уни ўзгартира олмаймизку. Ёмғир ёғса демак ўзимиз билан соябон (зонтик) оламиз (кулади).


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашдик


Рейтинг: +116   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика