UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:36АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 0:0 (матнли трансляция)  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  3 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  80 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  1 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  11 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  20

Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида Янгиликлар

Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Сингапурга учиб кетганидан хабарингиз бор.

Кеча футболчиларимиз "Жар" стадионида сафар олдидан сўнгги машғулотни ўтказишганди. Ушбу машғулотдан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов билан суҳбатлашдик.

- Навбатдаги рақиб Сингапур. Улар ўз майдонида иккита баҳсда ютқазишмади, лекин сафарда Саудия Арабистонига йирик ҳисобда ютқазишди. Бу Сингапур уй жамоаси эканлигини англатадими ёки Саудия Арабистони шунчалик кучлими?

- Ҳар бир жамоа рақиб имкон бергани даражасида ўйнайди. Демак Саудия Арабистони шундай ўйнаганки Сингапур йирик ҳисобда мағлуб бўлгандир. Сингапур Иорданияда йиғин ўтказганди балки у ерда кўп қолиб кетишгандир, балки иқлим бошқачадир, буни мен билмайман. Биз эса рақибни ўрганаяпмиз ва уларни ҳурмат қиламиз. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозониш кераклигини биламиз ва ўйинга жиддий муносабатда бўламиз.

- Яман билан баҳсдан олдин уларни "доска"да мағлуб этдик дегандингиз, майдонда ҳам ютдик. Сингапурни "доска"да мағлуб этдикми?

- "Доска"да менимча ҳаммани ютиб бўлганмиз. Агар Бразилияни бўлса уларни ҳам ютамиз. Фақат майдонда ютиш бошқа, ҳа. Футболчилар кўрсатмаларни қанчалик тушунишганини ўйиндан кейин билиб оламиз.



- Машғулотларни кузатиш жараёнида кўрдикки Яман билан баҳсдаги таркибда бир-иккита ўзгариш бўлади. Шундайми?

- Йўқ, машғулотларда кўрган таркибингиз асосий таркиб эмас. Футболчиларга шунчаки "жилетка"ларни кийдирамиз ва тайёргарлик кўрамиз. Йигитлар қандай "жилетка"да тайёргарлик кўришининг аҳамияти йўқ.

- Олимпия терма жамоаси билан назорат баҳсида сўнгги 20 дақиқада уч ҳимоячи билан ўйнагандик, эртага ҳам шундай тактикада ўйнашимиз мумкинми?

- Умид қиламанки бунга ҳожат қолмайди. Бу ўйин пайтида натижага эриша олмаётган пайтдаги захира варианти.

- Терма жамоа Сингапурга ўйиндан бир кун олдин кечки пайт етиб боради ва расмий машғулот ўтказилмайди. Бу бизга панд бермасмикин?

- Менимча бу халал бермайди. Биз Тошкент вақти билан яшаймиз. Ўйин куни эрталаб кичик машғулот ўтказамиз.

- Ўйин бўладиган кун Сингапурда ёмғир ёғиши кутилаётган экан. Бунга тайёрмисизлар?

- Об-ҳаво қандай бўлиши бизга боғлиқ эмас, уни ўзгартира олмаймизку. Ёмғир ёғса демак ўзимиз билан соябон (зонтик) оламиз (кулади).


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашдик


Рейтинг: +116   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика