UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  19 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  12 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20

Вадим Абрамов: "Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Ғиждувон" майдонидаги дурангдан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.


- Нима ҳам дердим. Ўйинни биринчи бўлимдаёқ тугатиб қўйишимиз мумкин эди. Афсуски, рақибларнинг унчалик хавфли бўлмаган биринчи ҳужуми гол бўлди. Аслида бундай ҳолатларда тўп дарвозага кирмаслиги керак эди. Стандартдан кейин иккинчи голни ўтказиб юбордик ва барчаси тугади. Шундан кейин майдонда футбол эмас, футболга ўхшаш спорт тури ўйналиши бошланди. Иккинчи голни урганимиздан кейин бизга вақт етишмади. Бундай ўйинларда ғалаба қозониш қийин бўлади. Майдонда нималар бўлганини барча кўрди. Бизнинг фақатгина ҳакамлар орқали ютаётганимизни айтишганидан кейин мана нималар бўлди. Ҳакамликни назорат қиладиганлар бу ҳолатларни ўрганиб чиқишар. 

- Ҳакамларнинг бундай қарорлари футболчиларнинг рухий ҳолатига таъсир ўтказадими?

- Албатта. Бундай ҳолат билан биринчи марта тўқнаш келяпман. Шунчаки ҳакамлар бизга футбол ўйнашимизга йўл қўйишмади. 

- Григалашвили ва Бойдуллаевнинг майдонга тушмагани таъсирини ўтказдими?

- Йўқ. Режа қилган ишларимизни майдонда кўрсатишга ҳаракат қилдик. Балки барчаси ҳам ўхшамагандир. Шунчаки ҳолат шундай кўриниш олди.

- "Ғиждувон" жамоаси Сизни ҳайрон қолдира олдими?

- Ҳа, албатта. Жуда кўп ҳайрон қолдирди. Майдонда кўп футболчилари жароҳат олди. Иккинчи бўлимда футбол ўйнаганимиз йўқ. Менимча шундай. Ажойиб, уларни табриклайман. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика