UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  11 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

Вадим Абрамов: "Биз "Сўғдиёна"га ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмадик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Биз "Сўғдиёна"га ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмадик"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Динамо" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Охирги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлубиятга учраш аламли. Жамоа билан танишиб, камчиликларимизни кўриб олдик. Афсуски, мавжуд муаммолар бизга панд беришда давом этяпти. Йўқ жойдан гол уриб кетишди. Агар дуранг бўлганида, адолатли бўларди. Бироқ бир нарса, яъни биз юқтазган жамоа чемпионатда 2-ўринда бораётгани хурсанд қилади. Биз етарлича қаршилик кўрсатганимиз ҳам мени шод этди. Биз ҳеч бир жабҳада  "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмадик. 

- Жамоа бошқарувидаги биринчи ўйинингиздан қониқдингизми?

- Мағлубиятдан қандай қилиб қониқишим мумкин? Қайтараман, рақиб чемпионат етакчиларидан бири эди. Фақат шу жиҳатгина тинчлантирди. Афсуски, регламент бўйича ўринбосарлар жамоамиз эртага ўйнайди. Олдингидек бўлганида, ўйин олдидан танишиб олардим. Эртага ўринбосарлар таркиби ўйинини кўрамиз. Камчиликларимизни билиб олдик, энди уни бартараф қилиш устида ишлаймиз.

- Вадим Карленович, сиз "Сўғдиёна" футболчиларини яхши биласиз. Айниқса, Жасур Ҳасановни. Ёрдамчингиз Ислом Шариповга бориб кўп нарсаларни уқтирди, бироқ жамоангиз унга қарши ҳеч нима қила олмади...

- Биласизми, футболимиз даражасидан ҳайратдаман. Шунча йилдан буён ўйнаб келаётган Жасур Ҳасанов ёшларни бемалол алдаб ўтиб кетмоқда. Бу сиз каби мени ҳам ажаблантиради. Буни футболчимизга тушунтиришга ҳаракат қилдик, ёрдамчим ҳам алоҳида бориб ҳаммасини уқтириб келди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика