UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  0 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  5 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  8 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  5 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  7

Вадим Абрамов: "Биз "Сўғдиёна"га ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмадик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Биз "Сўғдиёна"га ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмадик"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Динамо" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Охирги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлубиятга учраш аламли. Жамоа билан танишиб, камчиликларимизни кўриб олдик. Афсуски, мавжуд муаммолар бизга панд беришда давом этяпти. Йўқ жойдан гол уриб кетишди. Агар дуранг бўлганида, адолатли бўларди. Бироқ бир нарса, яъни биз юқтазган жамоа чемпионатда 2-ўринда бораётгани хурсанд қилади. Биз етарлича қаршилик кўрсатганимиз ҳам мени шод этди. Биз ҳеч бир жабҳада  "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмадик. 

- Жамоа бошқарувидаги биринчи ўйинингиздан қониқдингизми?

- Мағлубиятдан қандай қилиб қониқишим мумкин? Қайтараман, рақиб чемпионат етакчиларидан бири эди. Фақат шу жиҳатгина тинчлантирди. Афсуски, регламент бўйича ўринбосарлар жамоамиз эртага ўйнайди. Олдингидек бўлганида, ўйин олдидан танишиб олардим. Эртага ўринбосарлар таркиби ўйинини кўрамиз. Камчиликларимизни билиб олдик, энди уни бартараф қилиш устида ишлаймиз.

- Вадим Карленович, сиз "Сўғдиёна" футболчиларини яхши биласиз. Айниқса, Жасур Ҳасановни. Ёрдамчингиз Ислом Шариповга бориб кўп нарсаларни уқтирди, бироқ жамоангиз унга қарши ҳеч нима қила олмади...

- Биласизми, футболимиз даражасидан ҳайратдаман. Шунча йилдан буён ўйнаб келаётган Жасур Ҳасанов ёшларни бемалол алдаб ўтиб кетмоқда. Бу сиз каби мени ҳам ажаблантиради. Буни футболчимизга тушунтиришга ҳаракат қилдик, ёрдамчим ҳам алоҳида бориб ҳаммасини уқтириб келди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика