UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Вадим Абрамов: "Барчасига ўзимиз айбдормиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Барчасига ўзимиз айбдормиз"

Теглар :  Вадим Абрамов
Про лига 9-тури доирасидаги «Динамо» - «Қўқон-1912» (3:3) учрашувидан кейин дастлаб Вадим Абрамов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин давомида 3:1 ҳисобида олдинда бораётиб, ўйин охирида 3:3 ҳисобини қайд этиш ёқимсиз, албатта. Биз ёмон ўйнадик. Ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Барчасига ўзимиз айбдормиз. Орада 20 кундан ортиқ танаффус юзага келгани ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ахир, 20 кундан кўпроқ ўйнамадик, яхши спорт формасини сақлаб қолиш қийин. Футбол шуниси билан қизиқ, энди хатони тузатишимиз шарт. 


- Танаффусдан кейин кетма-кет учта ўзгариш билан ўйинда ўзгариш қилинди – жамоа 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Аммо сўнгги дақиқаларда айнан нима етишмади?

- Ҳисоб 3:1 бўлганида шунчаки тўғри ўйнашимиз керак эди. Ўйинни тинчлантиришимиз ва паслар орқали ўйнашимиз лозим эди. Биз эса хатоларга йўл қўйдик. Ёш ўйинчилар ҳиссиётга берилиб, ўйнашди. Рақибнинг стандартлари бизга муаммолар яратди. Ҳар бир стандарт вазиятидан кейин шошма-шошарликка йўл қўйдик. Биз стандартлар бўйича рақибга ютқаздик. 


- «Локомотив» ҳам «Машъал» билан дуранг қайд этди...

- Ўйин олдидан бу ўйин дуранг бўлса керак, деб тахмин қилгандим. Кураш қизимоқда, кўрамиз, буёғи ҳам қизиқ бўлади. 


Кейинги ўйинларда таркибда ўзгаришларга қўл урамиз. Бугун марказий чизиқ кўп вазиятларни бой берди. Хатолар эса нотўғри ўйнаганимиздан бўлди. 


- Танаффусдан кейин қаторасига ўзгаришларга қўл урдингиз. Асосий таркибни танлашда хато қилдим, деб ҳисоблайсизми?

- Орада катта танаффус юзага келгани учун таркибни танлаш қийин бўлади. Чунки машғулотларда ҳам барча ўйинчиларни ҳолати ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш қийин. Мен охирги ўйинларда майдонга туширган таркибни туширгандим.


Жамоа шижоатидан қониқдимми? 3:3 ҳисоби мухлислар учун қизиқ бўлиши мумкин, аммо биз ҳозиргача турнирда фақат битта гол ўтказиб юборган эдик. Бугун эса 3та қўйиб юбордик. Бу мени ташвишлантирадиган жиҳат. Шу ҳолатда ҳам дарвозабонимизни эътироф этиш керак, Фарҳод Раҳматов кўп вазиятларга дарвозани голдан сақлаб қолди, - дейди Вадим Абрамов ўйиндан кейин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика