UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  6 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  11 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев Янгиликлар

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди ва терма жамоанинг муваффақиятсизлигида мураббийнинг ўрнига изоҳ берди.

— Мураббийда Саудия Арабистони билан ўйинга тайёрланиш учун 1 йил вақт бўлди. У охирги 3 та тур марказлаштарилиганини баҳона қилмасин. Биз арабларга Тошкентда ютқазгандик, Ар-Риёдга боришимиз аниқ эди. Фақат Сингапур билан ўйинимиз ҳам ўша ёққа кўчди. Саудия билан ўйинга 1 йил тайёрланди. Дубайга борди, 6-7 минг доллар сарфлаб Галиулинни кўргани борди. Хуллас, 1 йил ўша ўйинга тайёрланди. Лекин, 1 кун қолганда хонасига кимдир кириб, ҳимояда ўйнамоқчилигини айтган экан, рози бўлибди. Бу кулгили!

Мен ўша куни фақат Одил Аҳмедовга ачиндим. У сардор сифатида терма жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшган, миллионларни таклиф қилишганида ҳам "Пахтакор"ни оғир кунларида ташлаб кетмаган. Ўша куни шунақа ҳолат юзага келди, у ҳам фаолиятини якунлади. Ичидан нималар ўтгани ўзига аён.

Мураббий 1 йил давомида нимага тайёрланди, агар футболчининг гапи билан тактика танласа? Бу кулгили!

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми?

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика