UZ

Сўнгги янгиликлар

01:14"WhoScored" АПЛнинг мавсум рамзий термасини тузиб чиқди  1 00:54Славче Войнески матбуот анжуманида рус, турк, инглиз тилларида гаплашди, ўзбек тилини ҳам ўрганмоқчилигини айтди  2 00:26Ҳелайфи: "Реал" Мбаппега биздан кўра кўпроқ тўламоқчи эди"  12 00:06Денис Коростиченко: "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади"  3 23:52«Камида дурангга муносиб эдик. Қўлни туширмай курашишда давом этамиз» - Андрей Шипилов «Динамо»нинг аламли мағлубияти, омадсизликлар ва кейинги турлар ҳақида  3 23:31Златан Ибрагимович: "Италия - бизники!"  4 23:17Лазаревич матбуотдан норози бўлди  8 22:41Эрик тен Хаг: "Исталган эра қачондир тугайди. Биз "Сити" ва "Ливерпуль" билан курашамиз"   9 22:16"Манчестер Юнайтед" Кавани кетишини тасдиқлади  3 21:57Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди"  14 21:35Лопес: "Испаниялик дарвозабон жамоа билан бирга эмас. У ҳақда кейинроқ билиб оласиз"  2 21:10Суперлига. "Локомотив"- "Пахтакор" 0:2. Highlights  4 21:07Суперлига. "Қизилқум"- "Сурхон" 2:0. Highlights  3 20:58Суперлига. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Қизилқум" Навоийда зафар қучди, АГМК Самарқандда иродали ғалабани нишонлади  80 20:40"Андижон" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  3

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади Янгиликлар

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади

Хабарингиз бор, айни вақтда Суперлига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.

Улар орасида фақатгина "Сурхон" ҳали машғуотларни бошламаган эди. Ниҳоят термизликлар бугундан эътиборан Тошкентда йиғинни бошлашди. Йиғиннинг илк кунги жараёнини кузатган Championat.asia сайти жамоаси бир қатор муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Демак эндиликда "Сурхон"ни испаниялик мураббий Хорди Фабрегат бошқаради. Ушбу мутахассис бошқарув соҳасида бунга қадар "Тортоса", "Мар Менор", "Портуенсэ", "Ампоста", "Арандина" ва сўнгги бор "Ордино" клубида  ишлаган. 

Унга жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис кўмаклашмоқда. Яқин кунларда хориждан дарвозабонлар мураббийи ҳам келиши кутилмоқда. Клубда спорт директори сифатида Хуан Мануэль Бароссо иш бошлади.


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, бир қатор бошқа номларни учратишимиз мумкин. Умумий ҳисобда бугунги машғулотда 22 нафарга яқин футболчи қатнашди. 

Янги келганлардан, Бахтиёр Қосимов, Улуғбек Абдуллаев, Давронбек Умиров, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Тимур Ҳакимов, Саиджамол Давлатжонов, шунингдек, жамоа учун бегона бўлмаган Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев иштирок этмоқда. 

Жаҳонгир Аҳмадов жароҳати сабаб якка тартибда машғулот олиб борди. 

Бугун таркибда испаниялик уч нафар легионер ҳам келиб қўшилганлигини таъкидлаш жоиз. Серхио Сидония, Айтор Руэда ва Луис Санчес. Улардан бири Луис Санчес "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу кунларда Тожикистондан ҳам футболчи таклиф қилиниши кўзда тутилган. Бу борада алоҳида маълумот берамиз.


Фото: Толибжон Қосимов

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика