UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  6 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  7

Усмонали Исмоналиев: "Мағлубиятга баҳона изламоқчимасман" Янгиликлар

Усмонали Исмоналиев: "Мағлубиятга баҳона изламоқчимасман"

Ўз майдонида "Металлург" жамоасини қабул қилган "Андижон" рақибига уч очкони совға қилди.

Баҳсдан олдин Андрей Шипилов шогирдларининг имкониятлари юқори чамаланган эди. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Ўз уйида мағлубият аламини тотиб кўрган "Андижон" футболчиларига янги мураббий Виктор Кумиковнинг фалсафасини тушуниб олиши учун маълум бир вақт керак. Буни кечаги ўйин ҳақида фикрларини билдирган футболчи Усмонали Исмоналиев ҳам тасдиқлаган ҳолда баҳс борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Рақибимиз "Металлург" совринли ўринлар учун курашаётган яхши савиядаги жамоа ҳисобланади. Улар ўтган турда сафарда "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган эди. Шу боис биз билан учрашувга кўтаринки кайфиятда етиб келишди. Уларнинг таркибидаги футболчиларнинг спорт формаси яхши эканлиги кўриниб турибди.  Биз эса яна ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Мағлубиятга баҳона изламоқчи эмасман. Биз ҳам ғалаба учун майдонга тушгандик. Футболда гоҳида пасайишлар бўлади. Мағлубиятлар кетидан эса ёрқин ғалабалар келади. Кейинги ўйинларда ютишга ҳаракат қиламиз",- дейди Усмонали Исмоналиев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика