Усмон Дембелега фастфуд тановул қилиш таъқиқланди

Aslanov Jasurbek
16 фев 2018, 18:14
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембелега фастфуд таомларини тановул қила олмайди.

Каталония клуби раҳбарияти шундай қарорга келди. Бунга футболчининг олдинроқ ошқозонида муаммо пайдо бўлгани сабаб сифатида кўрсатилди.

Кўк-анорранглилар раҳбарияти Усмон Дембеле ва унинг оиласи учун ошпаз ёллади. Энди шахсий ошпаз франциялик форварднинг овқатланиш тартиби ва таомларини назорат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: beIN SPORTS