UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Урганч шаҳар ҳокими кубоги соҳиби аниқланди Янгиликлар

Урганч шаҳар ҳокими кубоги соҳиби аниқланди

Теглар :  ХоразмУрганч
Хоразм вилояти марказида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб мини футбол бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Урганч шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси уюштирилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Урганч шаҳар ташкилоти, Урганч шаҳар халқ таълими  муассасалари  фаолиятини методик таъминлаш ва  ташкил этиш бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Урганч  шаҳар кенгаши ва Футбол федерацияси Урганч шаҳар бўлими  ҳамкорлигида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида ўтказилган мазкур мусобақада 30 та мактаб жамоаси иштирок этди.

Ҳал қилувчи учрашувда Урганч шаҳрининг  5-сонли ва 7-сонли умумтаълим мактаблари жамоалари ўзаро баҳс юритди. Ушбу ўйинда Зоҳиджон Иброҳимов устозлик қилаётган 5-сон мактабнинг ёш “чарм тўп” усталари рақибидан анча маҳоратли эканлигини исботлади. Улар рақиб  жамоасини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Урганч шаҳар ҳокими кубогини қаторасига бешинчи марта қўлга киритишди. Натижада, 7-сонли мактаб жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллади. Урганч туманининг 2-сонли ва 12 - сонли мактаб футболчилари учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Мусобақанинг “энг яхши”лари номига Жасур Саъдуллаев(дарвозабон, Урганч тумани 2-сон мактаб), Сирож Тожиев(ҳимоячи, Урганч тумани 12-сон мактаб), Ҳабибулла Матёқубов(ҳужумчи, Урганч шаҳри, 5-сон мактаб) ва Зоҳиджон Иброҳимов(мураббий, Урганч шаҳри, 5-сон мактаб)лар сазовор бўлди.

Якунда ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда номинациялар бўйича “Энг яхши”лар ташкилотчилар томонидан тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
   

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика