«Уотфорд» бразилиялик ҳужумчини харид қилди

Omonjon To`xtamirzayev
8 авг 2017, 19:54
«Уотфорд» матбуот-хизмати жамоа «Флуминенсе» ҳужумчиси Ришарлисон сотиб олингани ҳақида хабар берди.

20 ёшли бразилиялик инглиз клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан. Трансфер суммаси, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 12,5 миллион еврони ташкил қилган.

Аввалроқ, Ришарлисон «Рома» клуби қизиқишига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru