UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  0 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  20 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  2 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  5 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  22 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  81 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  81 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  11 20:45Ҳаким Фузайлов: "Ҳозирча хулосалар учун эрта"  4 20:35АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Челси"ни, "Фулхэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  12 19:16РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Нижний Новгород"ни қийинчилик билан мағлуб этди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  0

Универсиада-2013. Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди Янгиликлар

Универсиада-2013. Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида мамлакатимиз вакиллари томонидан қўлга киритилган медаллар сони 16 тага етди.
Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 19 – ўринни, медаллар сонига кўра эса 6 – ўринни банд этиб турибди.

Юртимиз спортчилари ҳозирча – бокс (1 олтин – 4 кумуш – 3 бронза), белбоғли кураш (1 кумуш – 3 бронза), дзюдо (1 кумуш – 1 бронза) ва оғир атлетика (1 кумуш – 1 бронза) спорт турларида совринли ўринларни эгаллашди.  

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги кунга қадар мусобақаларда иштирок этган 29 нафар спортчимиздан 15 нафари (ўртача ҳар икки спортчидан бири) совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.  

Олдинда мамлакатимиз спортчилари иштирок этадиган – оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, самбо, бадиий гимнастика бўйича мусобақаларда турибди ва умид қиламизки юқорида номлари зикр этилган спорт турларида ҳам кўплаб медаллар қўлга киритилади.  

Бугун Универсиада ўйинларида спортнинг 17 тури бўйича мусобақалар ўтказилади. Юртимиз вакиллари дзюдо (жамоавий беллашувлар), эркин кураш (Ихтиёр Наврўзов (-66 кг), Умиджон Исманов (-84 кг)) ҳамда енгил атлетика (Юлия Тарасова) бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.  

Қуйида XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида совриндор бўлган юртимиз спортчилари берилган:

Олтин – Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг, бокс)  

Кумуш – Яҳё Имомов (-81 кг, дзюдо)
Кумуш – Зайлобиддин Ортиқов (-80 кг, белбоғли кураш, классик усул)
Кумуш – Фазлиддин Ғоипназаров (-60 кг, бокс)
Кумуш – Хуршидбек Норматов (-69 кг, бокс)
Кумуш – Азизбек Абдуғофуров (-75 кг, бокс)
Кумуш – Рустам Тўлаганов (-91 кг, бокс)
Кумуш – Улуғбек Алимов (-77 кг, оғир атлетика)  

Бронза – Зайлобиддин Ортиқов (-75 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Нозимжон Иброҳимжонов (-90 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Замира Аҳмедова (-52 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Сойиб Қурбонов (-100 кг, дзюдо)
Бронза – Жасурбек Латипов (-52 кг, бокс)
Бронза – Элшод Расулов (-81 кг, бокс)
Бронза – Мирзоҳиджон Абдуллаев (+91 кг, бокс)
Бронза – Манзурахон Мамасолиева (-69 кг, оғир атлетика)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика