"Унион" ҳимоячиси "Реал" билан "Бернабеу"даги ўйин ҳақида: "Биз шунчаки стадионни кўриб қайтмаймиз"

Sherzod Nurmatov
17 сен 2023, 15:36
"Унион" Берлин ҳимоячиси Робин Госенс Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Реал"га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз томошабин сифатида шунчаки стадионни томоша қилиб, қайтмоқчи эмасмиз. Стадион атрофидаги нарсалардан ҳайратда қолмаймиз, буни ўйиндан кейин қилишимиз мумкин. Биз жанг қилишни мақсад қилганмиз", – деди Госенс.

"Унион" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-турида "Реал"га қарши сафарда ўйнайди. Ўйин 20 сентябрь, чоршанба куни 21:45 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca