Унаи Эмери "Милан"ни бошқариши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
23 май 2014, 08:31
Маълумотларга қараганда миланликлар "Севилья"нинг 42 ёшли мураббийи билан музокараларни бошлашган.
Хабар қилинишича, "россонерилар" вице-президенти Адриано Галлиани Эмери билан бир неча маротаба гаплашишга улгурган.

Эслатиб ўтиш лозимки, испаниялик мутахассис ўтган ҳафтада "Севилья" билан биргаликда Европа Лигаси бош совринини қўлга киритган эди.

"Милан"ни бошқариш учун яна Лучано Спалетти ва Филиппо Инзагиларнинг номзодлари ҳам илгари сурилмоқда.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net