

“Иккинчи бўлимни яхши ўтказдик, биринчиси ҳам ёмон ўтмади. Балки биринчисини ўта фаол бошламагандирмиз. Жамоа яхши кайфият билан ўйнади ва сифатли ўйин кўрсатди. Бу муҳим ғалаба, биз унга ҳақли эдик. Ўзил ҳар бир ўйин, ҳар бир машғулотни юқори савияда ўтказади. Месут ва бутун жамоа яхши ўйин кўрсатди. Ҳар бир ўйин — биз учун янги қўнғироқ. Ғалаба қозонишда давом этиш ўта мураккаб. “Лестер” устидан қозонилган ғалаба жуда муҳим, ахир улар турнир жадвалида биз била ёнма-ён эди. Ҳозир биз аниқ ўйинлар ҳақида ўйлаймиз”,—дейди Эмери.



