UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  11 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5

Умуртқаси синган афсонавий ўйинчи 39 ёшда! Янгиликлар

Умуртқаси синган афсонавий ўйинчи 39 ёшда!

18 ёшида ногирон бўлиб қолишига бир баҳя қолган, кейинчалик эса жаҳон юлдузига айланган кун қахрамони Кака ҳақидаги мақолани эътиборингизга қайта ҳавола этишга қарор қилдик.

Ҳар томонлама у жаҳон футболининг энг яхши ўйинчиси бўлмаслиги керак эди. Умуман олганда, у футбол ўйнамаслиги эҳтимоли ҳам юқори эди. Чунки XXI асрнинг энг иқтидорли бразилиялик ўйинчиси умрбод ногиронлар аравачасига михланиб қолиши мумкин эди. У ҳаммасидан воз кечиб, ортга чекиниши ҳеч гап эмасди. Аммо у ақлбовар қилмас карьера қила олди. Фаолиятини якунлаган афсонавий ўйинчи бугун 39 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан, унинг ҳаёти ва фаолиятига боғлиқ қизиқарли маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

18 ёшли Кака касалхонада ётиб, яратгандан яна футбол ўйнашини ёлвориб сўради. Шифокор ўйинчи юриб кетганидан хурсанд бўлиши, унга ўхшаганлар оёққа ҳам тура олмаяётганини айтиб, энди футбол ўйнаш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Воқеа аслида шундай бўлган: Кака бассейнга сакраб, умуртқасини синдириб олган. Дўсти уни сувдан олиб чиқиб, тез ёрдам чақирди. Касалхонада унга олтинчи умуртқа поғонаси синган деб ташҳис қўйишди.

Кака шифохонадалигида чин дилдан ибодат қилди. Ота-онаси унга ёшлигидан худо уни кўриб туриши ва астойдил ёрдам сўраса, барча иши ўнгидан келишини кўп бор таъкидлашганди. Кака бунга чин дилдан ишонарди. Даволаниш вақтида у ўз олдига 10та мақсад қўйди. Уларнинг биринчиси — яна футбол ўйнаш эди.

Қандайдир мўъжиза туфайли, орадан икки ой ўтиб, Кака оёққа турди ва машғулотларга қайтди. Умуртқаси эндигина тузалаётган йигит “Сан-Паулу” ёшлар жамоасига борди. Ўша пайт биринчи жамоа мураббийига ҳужумчи ва ярим ҳимоячи зарур эди. “Ёшлар” мураббийи асосий ҳужумчисини бериши, аммо нима бўлган тақдирда ҳам ярим ҳимоячисини беролмаслигини, чунки у сардор ва жамоа етакчиси эканини айтди. Мураббий ўриндиқда ўтирган болакайни кўрсатди ва асосий таркиб бош мураббийи ихтиёрига ўша, захира футболчисини бера олишини тушунтирди. Бу Кака эди. У ҳужумчи билан биргаликда бир нечта машғулотларда иштирок этди ва “ёшлар жамоаси”га бошқа қайтмади.

Кака камтар ва оғир-босиқ, келишган йигит эди. Бошқа дўстларидан фарқли ўлароқ, у ўзига тўқ оилада вояга етганди. Ота-онаси фарзанди яхши мактабда ўқиши учун барча шароит яратиб берарди. Аммо буларнинг барчаси болакайнинг устидан кулиш учун сабаб бўла олмасди. Дўстлари унинг уйига асосан компьютер ўйнаш учун келишарди. Ҳаттоки, у уйда бўлмаса ҳам кириб бораверишарди. Баъзи болаларнинг уйга қайтишга пули бўлмаган пайтларда Каканинг уйида тунаб қолишарди.

Шунингдек, Кака ёшлигиданоқ ажойиб футбол ўйнарди. Кўзи яхши кўрмаслиги ва суяклари билан боғлиқ муаммоларга қарамай, тўпни яхши бошқарарди. У 12 ёшида “Сан-Паулу” мактабига борган. Аввалига эрталаблари ўқир, кечки пайт шуғулланарди. Кейинчалик эса машғулотлар эрталабки вақтга кўчирилди ва Кака мактабини алмаштиришига тўғри келди. Бу ҳам етмагандек, бироз вақтдан сўнг, эрталаб ва туш пайтида машғулотлар бўла бошлади. Мактаб учун эса фақат кечки пайт қолди. Энди у уйда дарс тайёрлаб, ўқий бошлади.

“Милан” скаути Леонардо жаҳон чемпионатига қадар Каканинг иқтидорини сезганди – йигитча ҳар икки ўйиннинг бирида гол урар ва ўзидан катта ўйинчилар ичида ажралиб турарди. “Сан-Паулу”да Какани эркатой деб аташарди — чунки у оппоққина, тўқ оиланинг фарзанди ва “онасининг ўғилчаси” эди. Ҳа, бразилияликларнинг фикрича у шундай эди. Аммо бизнинг наздимизда у ҳеч қачон бундай бўлмаган. 23 ёшида уйланди ва янада кўпроқ голлар ура бошлади “Сан-Паулу”нинг 125 баҳсида 47та гол. “Милан” ўйлаб ҳам ўтирмай, ўйинчи учун 8,5 млн евро санаб берди.

Вақтида "Сан-Паулу" томонларга Арсен Венгернинг ҳам йўли тушган, лекин ўшанда ёш футболчи француз эътиборидан четда қолган. Кака 17 ёшида Туркияда бўлиши мумкин эди. Бироқ “Газиантепспор” унга арзимаган 1.5 млн тўлашдан бош тортди. ЖЧ-2002дан сўнг, ҳамма нарса ўзгариб кетди. Умуртқаси шикастланганидан ярим йил ўтиб, Кака Роналдо, Роналдиньо ва бошқа юлдузлар билан энг муҳим турнирда Бразилия термасининг бешинчи ғалабасини нишонлади.

Бу нарсалар ростдан ҳам содир бўлаётганига Каканинг ҳеч ишонгиси келмасди. У билан Флорентино Перес алоқага чиқди ва унинг клубига ўтиш таклифини берди. Лекин 20 ёшли футболчи аллақачон “Милан”га розилик бериб бўлган эди.

2007 йил май ойи. Тун. Кака Афинадаги “Олимпия" стадионидаги чим устида осмонга қараб тиззаси билан ўтирди. Кўзлари юмуқ, қўллари эса кўкка кўтарилган. Футболкасида эса қуйидаги ёзув бор эди: “Мен Иисусга ишонаман”. Бир неча дақиқа аввал ҳакам Херберт Фандель финал ҳуштагини чалган. ЕЧЛ финалида “Милан” рақиби “Ливерпуль” устидан ғалаба қозонган эди!

Минглаб томошабинларнинг кўзи майдонга қараб турар, барча камералар эса бир инсонга йўналтирилган эди. Кака бир неча йил ичида Дида, Кафу, Мальдини, Пирло, Индзаги, Шевченко ва бошқа афсонавий футболчилар жамланган клубнинг етакчисига айлана олганди. Унинг “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед”га урган голи у буюклигини тан олиш учун кифоя бўлганди.

Кака тез орада “россонери” ўйинига мослашиб кетди ҳамда ярим ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги асосий ўйинчига айланди. Аввалига у Руй Кошта ва Ривалдодан "дарс" олди. Фахрий ўйинчилар ёш умидли Какага қандай ҳаракатланиш кераклиги, ҳужумда ўйнаш ва шу каби футболнинг баъзи сирларини ўргатдилар. Кака “Милан”га келиши биланоқ Италия чемпиони бўлди. Бразилиялик А Серияда 10та гол урди. Кейин мамлакат чемпионати, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди ҳамда “Олтин тўп” мукофотига сазовор бўлди. 2007 йил у Месси ва Роналдунинг умумий йиғган овозларидан икки баробар кўпроқ овоз тўплаган.

Кака ҳеч қачон жанжалларга қўшилмаган. У кунига 3 маҳал ибодат қилар, черков ва ҳайрия жамғармаларига пул берар, ҳамда ўйин ва машғулотдан сўнг оиласи бағрига шошиларди. Шу сабабли, матбуот ходимлари у ҳақида кўп ёзишмасди. Лекин бир куни, ЕЧЛдаги ғалабадан икки йил ўтиб, Кака “Сантьяго Бернабеу” залида журналистлар қуршовида қолиб кетди. Криштиану Роналдунинг ёнидаги табассум қилган “оппоқ тишли футболчи” “Реал” билан шартнома имзолаган ва дунёнинг энг қиммат ўйинчиларидан бирига айланган эди.

“Милан” молиявий томондан қийин аҳволга тушиб қолгани учун етакчисини 68 млн еврога сотишга мажбур бўлганди. Бундан ярим йил аввал “Манчестер Сити” ўйинчи учун 100 млн таклиф қилган. Аммо Кака у жамоага ўтишни хоҳламаган. "Реал" — эса дунёнинг энг машҳур клуби, исталган футболчининг орзуси, таништириш маросимидаги 60 минг мухлис, Рауль, Касильяс ва бошқа юлдузлар билан елкама-елка тўп тепиш имконияти… ва яна бир дунё муаммолар. 

Кака юлдузли таркибда ўз ўрнини эгаллай олди ва Криштиану билан яхши чиқишиб ўйнарди, лекин аввалги даражасида ўйин кўрсатмасди. Бу барча ўрганган, қизил-қора либосдаги Кака эмасди. Мадридда бразилиялик асосий фигура эмасди, у шунчаки "юлдузлардан бири" эди. Бундан ташқари кўплаб кичик жароҳатлар туфайли футболчи қатор ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Кака икки бор тиззасини операция қилдирди ва табиийки бундан кейин яна шу каби жароҳат олиш қўрқуви туфайли у бор кучи билан ҳаракатлана олмасди.

Кунларнинг бирида Флорентино Перес Каканинг олдига келган ва футболчига нима ҳалақит қилаётганини, зарур бўлса муаммони ҳал қилишини айтган. Бунга жавобан футболчи гап унинг ўзида эканлигини айтган. Кака майдонда ўзини аввалгидек эркин \ис қилмасди. Авваллари барчаси ўз-ўзидан ўхшаган бўлса, маълум вақт Кака оддий футболчилар қаторига тушиб қолгандек бўлди ва унинг ҳаракатларини деярли исталган рақиб аввалдан "ўқий олар", ҳамда ортиқча имкон қолдирмасди. Мануэль Пеллегринининг қўллаб-қувватлаши, унинг ўрнига келган Жозе Моуриньюнинг ғамхўрлиги, португалиялик мураббий доим Какани ҳимоя қилар, у билан иложи борича кўпроқ суҳбатлашар, қўнғироқ қилар, ўзига ишониши ва барчаси яхўи бўлишини таъкидлаши ҳам вазиятни ўзгартира олмади.

Кака қўлидан келганча ҳаракат қилди, ўзининг энг яхши спорт формасига қайтиш учун – ортиқча нарсалар тановвул қилмас, режимга риоя қилар, машғулотларда бор кучи билан меҳнат қиларди. Баъзан ўйиндан сўнг, Кака уйига қайтар ва яна шуғулланарди. Аммо ўйин кўнгилдагидек бўлавермасди. Кейинроқ футбол осмонида Месут Озил юлдузи порлай бошлади ва энди бразилияликнинг Мадридга сафари қаригани аниқ бўлиб улгурганди.

2013 йил Кака "Милан"га қайтди. Афсус, бу энди ўша барчамиз ўрганган кучли ва таркибида юлдузлар ҳаракат қиладиган "Милан" эмасди. Жамоа А Сериянинг ўртамиёна клубига айланиб қолганди. "Сан Сиро"даги мавсум унча ёмон ўтмаган бўлсада, Кака Европада ортиқ қолишни истамади ва океан ортига йўл олди – "Орландо Сити" клубига. "Милан" учун у умрбод энг яхшиларидан бири бўлиб қолади.

АҚШда Кака кўпроқ медиа учун муҳим роль ўйнарди. Ундан ҳар ўйинда бор кучи билан ўйнаш, ўзини ортиқча қийнаши ҳам талаб қилинмасди. У шунчаки майдонга тушса, йиллар ўтсада, маҳорати эвазига ажойиб ҳаракатлари билан маҳаллий аҳолини хушнуд қилса етарли эди. Уч йил давомида Кака шунчаки мазза қилиб футбол ўйнади ва фаолиятининг охирги ойларини ўтказди. Сўнгги учрашувларда Кака майдонга тушган ҳар учрашувда оғриқ ҳис қилар ва йиллар давомида хизмат қилган организм ҳақли дам олишга чиқиши керак эди. Буни Каканинг ўзи ҳам тушуниб турарди. Ўзининг профессионал фаолиятидаги сўнгги учрашувида Кака кўз ёшларини тийиб тура олмади.

У ҳар доим яратган уни тўғри йўлга йўналтираётгани ва ҳар бир ишида қўллаб туришига ишонарди. Қарашлар турли бўлиши мумкин, лекин бир нарса, Кака фаолияти деярли идеал бўлганини тан олмай иложимиз йўқ. Камтар ва соғлиғида муаммолар бўлган болакай ҳаётда асосийси меҳнат, орзуга ишониш ва ҳеч қачон танлаган йўлидан қайтмаслик зарурлигини исботлай олди.

Кака 35 ёшида катта футболни тарк этди. Уёғига ўйнаш қийин эди. Фаолияти давомида унга ҳамроҳлик қилган жароҳатлар бунга имкон бермасди. Энди Кака мураббий бўладими ёки ҳайрия ишлари билан шуғулланадими фақатгина ўзи ва яратган билади. Лекин миллионлаб мухлислар Какани исталган ўйинни ўзгартира олган, унга қандайдир сеҳр бера олган футболчи сифатида эслаб қолади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика