Умтити: “ПСЖ”дан шахсий реваншимни оламан”

Aslanov Jasurbek
24 янв 2017, 00:55
“Барселона” ҳимоячиси Самуэль Умтити “ПСЖ”га қарши ўтказиладиган Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу босқичда “ПСЖ” билан ўйнашимиздан хурсандман. Чунки, менда яна бир бор Францияга қайтиш имконияти юзага келди. “Лион” шарафини ҳимоя қилиб юрган кезларим Парижда “ПСЖ”га кўп бор мағлуб бўлганмиз.

Ўйлайманки, “Барселона” таркибида ўша мағлубиятлар учун ўзига хос реванш оламан. Лекин парижликлар осонликча таслим бўлишмайди”, — деди Умтити Canal+ телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бу икки жамоа ўртасидаги дастлабки учрашув 14 февраль куни Париж шаҳрида бўлиб ўтади. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Canal+