UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  7 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  12 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14

Умидли ёшлар: Италия термасининг янги авлоди Янгиликлар

Умидли ёшлар: Италия термасининг янги авлоди

Европанинг амалдаги чемпиони сафида ўзгаришлар юз бермоқда.

"Скуадра Адзурра" мураббийи Роберто Манчини ҳам бу ҳақида маълум қилди. Бугун УЕФА Миллатлар Лигасида Италия термаси шарафини илк бор ҳимоя қилган ўйинчилар ҳақида суҳбатлашамиз.


Жоржо Скальвини "Аталанта"

Жоржо "Аталанта"да мавсумни ёмон ўтказмади ва Италия термасига чақирув олди. Бу катта ютуқ, лекин январда катта ўқув машғулот йиғинига ҳам чақирилганини унутмаслик лозим. Афсуски, Скальвинининг дебюти унча ўхшамади. У Германияга қарши баҳснинг 2-таймида майдонга тушди. Ўйин 2:5 ҳисобида немислар ғалабаси билан якунланди.


Сальваторе Эспозито "СПАЛ"

Эспозитонинг термага чақиртирилиши кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Ҳа, таянч ярим ҳимоячи "СПАЛ"да ёмон ўйнамади, аммо жамоа В Серияда 15-ўринни эгаллади ва хавфли зонада зўрға жон сақлаб қолди. У ҳаттоки, Италия ёшлар термасида ҳам етакчи ролида бўлмаган, лекин барибир Манчини штабининг эътиборига туша олди. У Англия термасига қарши учрашувда захирадан майдонга тушиб, жуда яхши ўйин кўрсатганини таъкидлаш лозим. Сальваторе ишончли ҳаракатланди, шунингдек, Распадорига гол учун ажойиб имкон яратиб берди. Асосийси, у "СПАЛ"да қолиб кетмаслиги учун олдинга қадам ташлаши лозим. Акс ҳолда, термага бошқа чақирилмаслиги мумкин.


Самуэле Риччи "Торино"

Италия ўсмирлар термасининг кўзга ташланган ўйинчиларидан бири — Самуэле 18 ёшида "Милан" эътиборига тушди. Шу қишда "Торино"га ижарага берилган футболчи "буқалар" сафида яхши ўйнай олди. Германияга қарши баҳсда Сандро Тоналининг ўрнига тушиб, терма сафида дебют қилди. Аммо кейин қайдномага бошқа киритилмади. Италия термасининг майдон марказида рақобат жуда кучли. Шундай экан, чақирувнинг ўзи катта бахт десак муболаға бўлмайди.


Маттео Канчельери "Верона"

"Мастифлар"нинг қанот ярим ҳимоячиси Tuttosport версиясига кўра, дунёнинг энг яхши ёш футболчилари рўйхатига киритилди. Терманинг мураббийлар штаби жорий мавсум унинг ишончли ўйинига эътиборини қаратди. Германия билан учрашувда Маттеога имкон берилди: 6 дақиқа ўйнаганига қарамай, сариқ карточка олишга улгурди ва қайдномага бошқа киритилмади. Маттео ҳам худди Риччи каби бундай даражада ўйнашга тўлиқ тайёр эмас экан.


Федерико Димарко "Интер"

"Интер" футболчиси универсаллиги билан Манчини назарига тушди. Димарко чап томонда ўзини қулай ҳис қилади ва стандартларни яхши амалга оширади. Аммо зарур вазиятларда ҳимоя марказида, шунингдек, вингер ролида ҳам ўйнай олади. У термага ҳозир чақирилгани ажабланарли бўлса-да, ёмон ўйнамади. Айниқса, Англия билан ўйинда Жеймсга муносиб қаршилик кўрсата олди. "Интер" сафидан тушиб қолмаса, "Скуадра Адзурра"га янги чақирув олиши аниқ.


Луис Фелипе "Лацио"

Бразилиялик шу йилнинг январида Италия паспортини олди, мартда эса Манчини йиғинига чақирилди. Германияга қарши баҳсда дебют қилди, лекин уни омадли чиқди дейиш қийин. Луис захирадан тушди ва бир неча бор қўпол хатоларга йўл қўйди. Лекин Фелипени бир четга суриб қўймаслик керак. Кьеллини ва Бонуччи кетса, ҳимоя марказида имконият катта бўлади.


Давиде Фраттези "Сассуоло" 

"Сассуоло" марказий ярим ҳимоячиси мавсум кашфиётларидан бири бўлди. Ҳозирда Италиянинг етакчи клублари унга қизиқиш билдирмоқда. "Нероверди" эса катта фойда олишни режалаштирмоқда. Манчини уни термага чақириб, уч ўйинда ҳам уни асосий ярим ҳимоячи қилгани бежизга эмас. Фраттези икки учрашувда ўртамиёна ҳаракатланди, лекин немисларга қарши баҳсда яхши ўйнай олмади. Лекин бу "Скуадра Адзурра" ярим ҳимояси марказидаги ўрин учун даъвогар бўлишига тўсқинлик қилмайди.


Томаззо Побега "Торино"

"Милан" тарбияланувчиси Туринга айни вақтида келди. Иван Юрич унинг кучи ва меҳнатсеварлигини қадрлайди. Побега эса бу мавсум ҳамма томондан сезиларли даражада ўсди. Айтганча, марказий хавбек учун 4та гол — ёмон натижа эмас. Манчини ҳам унинг ўйинини юқори баҳолаб, йиғинга чақирди. Томаззо Германия билан учрашувда иштирок этди, лекин майдонга бошқа тушмади. Албатта, у ўз устида кўп ишлаши керак, бироқ Побега ротация ўйинчиси бўлиш эҳтимоли юқори.


Алессио Дзербин "Фрозиноне"

Вингер В Серияда мавсумни сезиларли даражада яхши ўтказди: 9та гол урди, 5та голли узатма берди. Албатта, термага чақирилиши кутилмаган янгилик бўлди, лекин унга ҳозирдан ортиқча баҳо бермаган маъқул. Манчини Алессиони кузатди ва Венгрияга қарши баҳсда уни кам вақтга бўлса-да, майдонга туширди. Агар кейинчалик ҳам ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, у ҳолда термага яна чақирилиши турган гап.


Федерико Гатти "Фрозиноне"

Бир йил аввал Гатти С Серияда тўп тепарди. "Фрозиноне"даги ажойиб мавсумдан кейин "Ювентус" клуби ва терма мураббийлар штаби эътиборига тушди. Манчини унинг клубдаги ўйинини кўриб ҳайратланган, йиғинда эса Гатти уни чақириш тўғри иш бўлганини исботлай олди. У Англия билан учрашувда яхши ўйнади ва хатога деярли йўл қўймади. Агар ҳимоячи меҳнат қилишда давом этса, "Скуадра Адзурра"нинг бир бўлаги бўла олади, айниқса, "Ювентус" орқали термага бориш анча осонроқ.


Деньян Ньонто "Цюрих"

"Интер" тарбияланувчиси Швейцарияга борди ва адашмади. Бу мавсум у учун омадли келди, чаққон форвард 8та гол урди ва Манчини эътиборига тушди. У мураббийни қойил қолдира олди шекилли, Миллатлар Лигаси 4 баҳсида ҳам майдонга тушди. Венгрия ва Германияга қарши учрашувларда тўлиқ ўйнади. Ньонтонинг муваффақият калити немислар дарвозасига урган голи бўлди. Ўша гол аламли мағлубиятни бироз унуттиргандек бўлди. Деньян Италия термаси сафида гол урган энг ёш ўйинчи бўлиб, рекордни янгилади. Ундан олдин рекордни Бруно Николе 1958 йилда ўрнатган эди. Қизиғи, ёш иқтидор соҳиби фаолиятини қаерда давом эттириши номаълум, бироқ катта эҳтимол билан уни терма сафида яна кўрамиз.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика