UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  6 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

Умид Аҳмаджонов вилоят футбол ассоциациялари вице-президентлари ва академиялар директорлари билан учрашди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов вилоят футбол ассоциациялари вице-президентлари ва академиялар директорлари билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов вилоят футбол ассоциациялари вице-президентлари ҳамда ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари директорлари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда ҳудудларда болалар футболини ривожлантириш ва футболни оммалаштириш, футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, маҳоратли мураббийларни тайёрлаш ва мураббийлар малакасини ошириш, улар учун хорижда турли семинарлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Айниқса, футбол академияларида ишни профессионал тарзда ташкиллаштириш, академиялар тарбияланувчилари билан шартномаларни тўғри тузиш, келгусида бирор футболчи қайсидир клубга сотиладиган бўлса, бундан академиялар ҳам манфаат кўришини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди.

"Футбол академиялари футболчини 17 ёшгача тарбиялаб, ўқитиб, унга футбол сир-асрорларини ўртагатади. Кейинчалик бу футболчи сотиладиган бўлса, академиялар бундан ҳеч қандай манфаат кўрмайди. Бу нотўғри. Тарбияланувчилар билан тузиладиган шартномаларда кейинчалик футболчи сотиладиган бўлса трансфер нархидан маълум қисми уни тарбиялаган академияга тушиши керак. Бу пуллар академия ривожи учун сарфлаб борилади.

Шунингдек, болалар футболини ривожлантириш, жойларда футболни ривожлантириш учун ҳам ҳар бир вилоят алоҳида режа тузган ҳолда иш олиб бориши керак. Чунки ҳар бир вилоятнинг ўзига хос шароити бор. Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилиши бўйича ҳам ЎФА Футболни ривожлантириш департаменти ва "Маҳалла" жамғармаси билан биргаликда иш олиб бориш зарур", - деди Умид Аҳмаджонов.

Бундан ташқари вилоят футбол ассоциациялари вице-президентларига янги футбол мавсумига жиддий тайёргарлик кўриш бўйича ҳам топшириқлар берилди. Суперлигада қатнашаётган клублар стадионларда барча шароитларни яратишлари зарурлиги, футбол томоша қилишга ташриф буюрадиган мухлислар стадионда ҳақиқий ҳордиқ чиқариб, футбол учрашувини томоша қилишлари, таом ва ичимликлар савдосини йўлга қўйиш, барча ёшдаги мухлислар учун қулайликлар яратиш, оилавий секторлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, стадиондаги мухлислик маданиятига риоя қилиш, ўйин давомида сўкиниш, ҳакам ва футболчиларни ҳақорат қилиш каби салбий одатларга барҳам бериш зарурлиги таъкидланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика