UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  0 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  0 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  2 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  3 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  9 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  1 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  14

Умид Аҳмаджонов Республика олимпия захиралари коллежидаги шароитларни бориб кўрди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Республика олимпия захиралари коллежидаги шароитларни бориб кўрди

Хабарингиз бор, бундан икки ҳафта олдин Республика олимпия захиралари спорт коллежига янги раҳбар тайинланганди.

РОЗКнинг янги директори Мирсардор Алимов олдига бир қатор вазифалар белгиланиб, уларни қисқа муддатда бартараф этиш вазифаси юклатилганди.
Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ўзгаришлар билан танишиш мақсадида коллежга ташриф буюрди. МОҚ раҳбари у ерда спортчилар учун яратилган шароитлар, уларнинг овқатланиш рациони, ётоқхонаси, спорт иншоотлари, машғулотлар майдони, махсус отхона аҳволини кўздан кечирди. Янги бино ва иншоотларни лойиҳалаш ишлари бўйича керакли кўрсатмаларни берди.



“Республика олимпия захиралари коллежи ўз номига монанд юртимиз спортига бўлажак Олимпия ва Осиё чемпионларини тарбиялаб бериши керак. Бу масканда фақатгина мамлакатимизнинг энг иқтидорли ёшлари таҳсил олишлари, жисмоний ва техник имкониятларини тоблаб боришлари лозим. Давлатимиз Олимпия захиралари коллежларининг самарали ишлаши учун миллиардлаб маблағ ажратмоқда. Шундай экан, ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланишини жиддий назоратга олиш керак.

Биз ҳар бир жиҳатни эътиборга олишимиз зарур. Талаба-спортчиларнинг овқатланиш рационидан тортиб, машғулотларда оладиган юкламасига қадар қатъий назоратда бўлиши керак. Бу ерда бизнинг бўлажак чемпионлар камолга етади. Уларга барча керакли шароитларни яратиб бериш йўлида Миллий олимпия қўмитаси ҳар қандай ёрдамга тайёр” – деди Умид Аҳмаджонов коллеждаги шароитлар билан танишар экан.


Ташриф давомида МОҚ раҳбари шунингдек камондан ўқ отиш спорт тури бўйича таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбатлашди, камчилик ҳамда муаммолари билан қизиқди ва ўша ернинг ўзида имкониятларини синовдан ўтказиб кўрди.

Миллий олимпия қўмитаси юритаётган сиёсат, олиб бораётган ислоҳотларга кўра юртимиздаги Олимпия захиралари коллежлари терма жамоаларимиз учун асосий база сифатида хизмат қилиши керак. Республика олимпия захиралари коллежи эса улар орасида чин маънода байроқдор бўлиши лозим.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика