UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  308 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  2 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  3 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  4

Умид Аҳмаджонов Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиш маросимида иштирок этди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва "Реал Мадрид" клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ана шу дастурга асосан пойтахтимизга “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте ташриф буюришган.

Бугун “Бунёдкор” стадионида Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, “Реал Мадрид” клуби мураббийлари ва бошқа мутассаддилар иштирок этишди.  

Испаниялик мутахассислар ЎФА билан ҳамкорликда йўлга қўйилаётган ушбу дастур келажакда ўзбек футболига фойдаси тегишига ишончлари комил эканини таъкидлаб, бу борада қўлларидан келганча ёрдам беришга тайёр эканликларини айтиб ўтишди.

Очилиш маросими жажжи болакайлар учун ҳақиқий футбол байрамига айланиб кетганини таъкидлаб ўтиш зарур. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган қувноқ куй-қўшиқлар, турли шоу дастурлари йиғилганларга юқори кайфият бахш этди.

"Реал Мадрид" клуби мураббийлари юртимизда 16 июнь кунига амалий тадбирлар ўтказишади. Тадбирлар давомида болалар билан турли мастер класслар, назорат учрашувлари, “Summer cup” турнири ва бошқа мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика