Умид Аҳмаджонов ОК-2019га қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Дубайга йўл олди
02 май 2018 15:14
Янгиликлар
Умид Аҳмаджонов ОК-2019га қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Дубайга йўл олди
Мазкур маросимда барча иштирокчи терма жамоалар вакиллари иштирок этади.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига кўра Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун Дубайга йўл олди.
Умид Аҳмаджонов Дубайда маросимда иштирок этиш билан бирга ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан ҳам учрашиши режалаштирилган. Учрашув давомида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва янги лойиҳалар муҳокама қилинади.
Маълумот учун, Осиё Кубогида бу сафар тарихда биринчи марта 24та жамоа иштирок этади. Қуръа пайтида жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинади. Ўзбекистон 2-саватчадан жой олган.
1-саватча
БАА
Эрон
Австралия
Япония
Жанубий Корея
Саудия Арабистони –
2-саватча
Хитой
Сурия
Ўзбекистон
Ироқ
Қатар
Таиланд
3-саватча
Қирғизистон
Ливан
Фаластин
Уммон
Ҳиндистон
Вьетнам
4-саватча
КХДР
Филиппин
Баҳрайн
Иордания
Яман
Туркманистон
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар