UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  20 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  10 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14

Умид Аҳмаджонов: "Мураббийлар, футболчилар, клублар раҳбарияти кўп гапирмай, футболини ўйнасин" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: "Мураббийлар, футболчилар, клублар раҳбарияти кўп гапирмай, футболини ўйнасин"

Ўзбекистон Суперлигасида жамоалар сонининг ошиши борасида гап-сўзлар кўпайди. Бироқ мазкур лигада жамоалар сони 2019 йилда ҳам 12 та бўлиб қолади.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов «Дарё»га маълум қилди.

«Баъзи клублар келаси йил Суперлигада жамоалар кўпаяр экан деб, бемалолгарчиликка берилаётганидан хабаримиз бор. Бироқ улар хато ўйлашмоқда. Профессионал футбол лигаси спорт принципларини сақлаб қолиш учун ҳам жамоалар сонини ўзгартирмайди. Суперлигада 2019 йилги мавсумда ҳам 12 та клуб тўп суради», — деб айтиб ўтди Умид Аҳмаджонов.

Бир вақтнинг ўзида Миллий олимпия қўмитасининг ҳам президенти ҳисобланган Аҳмаджоновнинг қайд этишича, келаси йил Суперлига ва Про-лига клубларига бўлган талаб янада оширилади:

«2018 йилги мавсум ҳар бир клубнинг асл юзини кўрсатиб берди. ПФЛ йил бошидан буён жамоаларни огоҳлантириб келганига қарамай, ҳали ҳам қарздорликлари осилиб ётган, футбол академияси ҳақида ўйламаётган клублар етарлича. Бироқ улар билиб қўйишсинки, футбол академияси йўқ бўлган клублар келаси мавсум лигага қўйилмайди. Биламан, бу ишни бирданига амалга ошириш қийин. Бироқ улар йил бошидан буён бу ҳақда билишади, ҳаракат эса йўқ. Охирида кеч бўлишини тушуниб етишмаяпти. Академия борасида савол ва қандайдир ёрдам керак бўлса, ЎФА ёрдамга тайёр. Бизнинг бу борада ўз режаларимиз бор».

Умид Аҳмаджонов Суперлига клублари нима сабабдан айнан 12 та қолдирилганига ҳам изоҳ берди:


«10 та ҳам қолдирсак бўларди, бироқ Чемпионлар Лигасидаги квоталаримиз камайиб кетиши мумкин. 14 та қилиб қўйсак, Про-лигада мақсадсиз жамоалар кўпайиб кетади. Про-лигада ҳам юқори дивизион учун кимдир курашиши керак-ку! Ҳозир «Машъал» бор, «Сурхон» бор, «Шўртан», «Динамо», «Истиқлол» бор. Яъни, 5 та клуб жиддий курашяпти. Шунинг учун ҳам Суперлигада 12 та клуб тўп суриши мантиқлироқ».

«Ҳа, айтганча, формат борасида гап-сўзлар кўп бўлди. У бошқача гапиради, бу бошқача. Мураббийлар, футболчилар, клублар раҳбарияти кўп гапирмай, футболини ўйнасин. Чемпионатни ҳамма бир хилда 0 очко билан бошлади ва бир хил шароитда тугатиш арафасида. Ҳеч кимга ён босилмаган. Шундай экан, форматни кавлаштиравермай, футболини ўйнасин ва қўлидан келса, ҳамма ўйинни юцин. Шунда ким уларни чемпионликдан маҳрум қила олади?!», — деб фикрини якунлади Умид Аҳмаджонов.

Профессионал футбол лигаси матбуот хизматининг қайд этишича, айни вақтда ташкилот профессионал клублар мақоми устида, шунингдек, 2019 йил талаблари юзасидан иш олиб бормоқда. Бу ерда Суперлига жамоалари сонини ошириш ёки камайтириш ҳақида ҳеч ким бош қотираётгани йўқ. Бироқ клубларга қўйилаётган талаблар жиддий бўлади.
 


Умид Аҳмаджонов: "Чемпионат форматини яна қайта кўриб чиқамиз"

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика