

"Ўйинни Доҳадан томоша қилдим. Сизлар ёшларимиз бошлаб берган байрамни давом этишига сабабчи бўлдинглар. Айниқса ўйин голларга бой бўлгани, ҳисоб бундай йирик кўринишни ҳосил қилиши юртимиз чарм тўп иҳлосмандларини икки карра хурсанд қилди. Ушбу ғалаба билан сизларни табриклайман.
Умид қиламанки, Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиласизлар. Мени янада қувонтиргани, кечагина Хитойдаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлиб, “Насаф” таркибига кеча кечқурун келиб қўшилган ёш футболчиларимиз Бобир Абдухолиқов ва Азизжон Ғаниевлар ҳам ўз голлари орқали жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшди. Ғалаба муборак бўлсин, йигитлар", - деди Умид Аҳмаджонов.




