UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  0 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  2 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  15 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   10 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2

Умарали Раҳмоналиев: "Рубин" ўзимни кўрсатишим учун ажойиб имконият. Майдонда боримни беришим керак" Янгиликлар

Умарали Раҳмоналиев: "Рубин" ўзимни кўрсатишим учун ажойиб имконият. Майдонда боримни беришим керак"

"Рубин" янги аъзоси жамоага ўтиши ва янги клубдаги илк таассуротлари ҳақида гапирди.

- "Рубин" варианти қандай пайдо бўлди? Ҳис-туйғулар қандай?

- Бу ерда мени яхши кутиб олишди, ҳаммаси зўр. Агент менга "Рубин" варианти борлиги ҳақида гапирди. Мураббий ва жамоадошларим билан маслаҳатлашиб, кетишга қарор қилдим. Ўзимни Россия футболида синаб кўришни истадим. Яширмайман, орзум Европада ўйнаш, "Рубин" эса ўзимни кўрсатишим учун ажойиб имконият. Энди футбол майдонида боримни беришим керак.



- "Рубин" клуби ҳақида нима дея оласиз?

- Бу ерда футбол учун ҳамма нарса бор. Ташкилотчилик, машғулотлар, умуман, барча шароитлар етарли. База ва кадемияда яхши шароит мавжуд. Қозонни бироз айланиб чиқдим, шаҳар гўзал. Биринчи машғулотни ўтказдим, ўзимни яхши ҳис қилдим.

- Жамоадошларингиз билан танишиб улгурдингизми?

- Ҳа. Безруков билан суҳбатлашдим, у биринчи машғулотда менга катта ёрдам берди. Мураббийлар ҳам зўр қарши олишди, ҳеч қандай муаммо йўқ. Базада Юрий Дюпин билан бир хонага жойлаштиришди, у билан ҳам кўп гаплашдик. У мендан катта ва кўмаклашиб турибди.



- Ёзда "Рубин"га ўтишингиз ҳақида маълум бўлганди. "Рубин"ни кузатиб бордингизми?

- Ҳа, кузатиб бордим. Учрашув ва машғулотларини ижтимоий тармоқлардаги видеолар орқали томоша қилдим. Россияда футбол тажовузкор ва курашларга бой.

- Ўзбекистонда Канте деган лақабингиз бор, дейишади. Демак, бундай футбол сизга бегона эмасми?

- Ҳа. 2015 йил "Бунёдкор" академиясида катта ёшли йигитлар шундай ном қўйишган.

- Қайси позицияда ўйнаш сиз учун қулай?

- Мураббий қарорига боғлиқ. Мен "олтинчи" бўлиб ўйнай оламан, яъни таянчда. Ўзбекистон чемпионати иккинчи даврасида инсайдер позициясида ўйнадим, бу "саккизинчи". Нима бўлганда ҳам, мураббий қўйган позицияга кўникаман.

- Қандай кучли томонларингизни ажратиб кўрсата оласиз?

- Кўпчиликнинг айтишича, кўп меҳнат қилиб, тўпни олиб қўйишда яхши ўйнайман. Менга ўз-ўзимга баҳо бериш қийин.

- Мавсум учун ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?

- Ҳар доим жамоавий мақсадлар устувор. Кейин шахсий мақсадларга эътибор қаратаман. Мен ўзимга ва бутун Ўзбекистонга ўзбек футболчилари Россияда ҳам ўйнай олиши мумкинлигини кўрсатмоқчиман.

Умарали Раҳмоналиев "Рубин" сафига қўшилди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика