UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  0 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  2 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  8 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  2 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  3 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  3 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  11 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  7 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3

Умарали Раҳмоналиев: "Гватемала билан ўйинда дисквалификацияни эмас ғалабани ўйладим, Бразилияни чиқиб кетиши эса ҳақиқий сенсация бўлди" Янгиликлар

Умарали Раҳмоналиев: "Гватемала билан ўйинда дисквалификацияни эмас ғалабани ўйладим, Бразилияни чиқиб кетиши эса ҳақиқий сенсация бўлди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, Тимур Кападзе мазкур йиғинга яқинда U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган бир нечта футболчиларни жалб қилди. Улар эндиликда ёш эмас, балки олимпиячилардир. Кеча кўтаринки руҳда бўлиб ўтган машғулотдан сўнг Умарали Раҳмоналиевнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Ёшлар терма жамоасидан сўнг олимпиячилар билан машғулотлар қандай кетяпти? Янги жамоага мослашиш қийин бўлмаяптими?

- Жаҳон чемпионати қизғин руҳда ўтди. Биз учун катта мактаб вазифасини бажарди, десак муболаға бўлмайди. Кўп нарса ўргандик. Ютишни, мағлубиятдан қандай қилиб чиқиб кетишни. Бундан ҳам яхши натижа қайд этишни истагандик. Аммо сўнгги дақиқада диққат етишмади. Ҳозирги йиғинга тўхталсам, машғулотларни бошлаб олдик. Жуда яхши ва аҳил жамоа шаклланган. Шу боис бу ерда фақат ўсиш мумкин. Билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.  Албатта, янги жамоага қўшилишда озгина бўлса ҳам кўникма ҳосил қилдим. Ҳозирча қийинчилик туғидргани йўқ. 

- Исроил билан учрашувни дисквалификация сабаб ўтказиб юбордингиз. Гватемала билан ўйин вақтида кейинги ўйинда қатнашмаслигингизни билармидингиз?

- Бу ҳақида ўйлаганим йўқ, фақат ютуқ ҳаёлимда бор эди. Майдонда биринчи навбатда ғалаба қозониш мақсадимиз эди. Ўша вазиятда икки нафар ҳимоячимиз олдинда қолиб кетгани сабабли тактик фол ишлатишга мажбур бўлдим. Афсуски иккинчи сариқ карточкани олдим. 

- Мусобақа фаворитларидан бири Бразилиянинг Исроилга ютқазиб чиқиб кетиши кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Исроил терма жамоаси жисмоний ҳолати аъло даражада бўлгани учун тартибли футбол кўрсатди. Ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бразилияни чиқиб кетишини албатта сенсация сифатида қабул қилдим. 

- "Рубин" Россия Премьер-лигасига чиқди. Бу сизнинг клубдаги тақдирингизга қанчалик таъсир ўтказади?

- "Рубин"нинг элитага қайтиши катта ютуқ ҳисобланади. Ишонч тақдим этилса, ўзбекистонлик футболчилар Премьер-лигада бемалол ҳаракат қилиб, футболимиз ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика