UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  2 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  0 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  7 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  0 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  20 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  61 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  9 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  33 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  3 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  1 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  2

Умар Эшмуродов: "Ҳавотирга ўрин йўқ, эндигина биринчи учрашувни ўтказдик" Янгиликлар

Умар Эшмуродов: "Ҳавотирга ўрин йўқ, эндигина биринчи учрашувни ўтказдик"

Осиё кубоги Ўзбекистон - Сурия (0:0) учрашувидан кейин терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродов бугунги учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

- Бугунги учрашув бўйича фикрларингиз. Қийин учрашув ўтказдик. Бугунги режамиз нега иш бермади?

- Дастлабки учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, аммо айрим бир жиҳатларда ўйинимиз қовушмади. Биринчи бўлимда яхши ҳужум ташкил эта олмадик. Иккинчи таймда эса кўпроқ тўпни назорат қилдик ва вазиятлар яратдик, лекин рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик. Ҳавотирга ўрин йўқ, мусобақа энди бошланди ва биз бор йўғи биринчи учрашувни ўтказдик. Кейинги турларда яхшироқ натижа қайд этишимизга ишонаман.

- Бугун ҳимоя чизиғимиз қандай ўйин ўтказди? Ҳимоячиларимиз учун бугунги учрашув қийин кечдими?

- Сурия терма жамоаси кўпроқ ҳимояланди ва кам вазиятлар яратишди. Менинг фикримча бугун ҳужумчиларимиз кўпроқ қийналишди, сабаби рақиб тартибли ҳимояланди.

- Кейинги учрашувга терма жамоамиз қайси жиҳатларни кучайтириши керак.

- Кўпроқ иштиёқ ва ишонч бўлиши керак. Ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак, кейинги учрашувларда барчаси ўз жойига тушади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика