UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  2 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ (матнли трансляция)  28 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18

Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ" Янгиликлар

Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ"

Бир неча соат олдин якунланган қуръа натижаларига кўра "Андижон" жамоаси дастлабки турни сафарда "Насаф"га қарши ўтказиши аниқ бўлди.

Мазкур жараён ҳақида "Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Фарғонадаги стадион 20 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги учун банд бўлганлиги туфайли Қаршида ўйнайдиган бўлдик. Иккинчи турни "Сурхон"га қарши нейтрал яъни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Учинчи турда Фарғонада "Бунёдкор"ни қабул қиламиз. Биринчи турда кучли рақиб тушди. Мавсум бошида жамоаларнинг ҳолати тенг бўлади. Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ. Яхши таркиб йиғиб олдик, деб ўйлайман. Қандай натижа бўлишидан қатъий назар жамоага хулоса 4-5та турда берилади. Шу оралиқда ўзимиз учун керакли очко жамғара олсак, ўйлайманки ҳақиқий баҳони беришади. 

Фойдали ёки фойдасиз тушганини вақт кўрсатади. Нима бўлганда ҳам интиламиз, ўз очколаримизни ишлашга ҳаракат қиламиз", - дейди Улуғбек Мирзаев.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика