UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Арихиро Сентокунинг ягона голи ОКМКга муҳим ғалабани тақдим этди  3 20:50Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  17 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ" Янгиликлар

Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ"

Бир неча соат олдин якунланган қуръа натижаларига кўра "Андижон" жамоаси дастлабки турни сафарда "Насаф"га қарши ўтказиши аниқ бўлди.

Мазкур жараён ҳақида "Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Фарғонадаги стадион 20 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги учун банд бўлганлиги туфайли Қаршида ўйнайдиган бўлдик. Иккинчи турни "Сурхон"га қарши нейтрал яъни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Учинчи турда Фарғонада "Бунёдкор"ни қабул қиламиз. Биринчи турда кучли рақиб тушди. Мавсум бошида жамоаларнинг ҳолати тенг бўлади. Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ. Яхши таркиб йиғиб олдик, деб ўйлайман. Қандай натижа бўлишидан қатъий назар жамоага хулоса 4-5та турда берилади. Шу оралиқда ўзимиз учун керакли очко жамғара олсак, ўйлайманки ҳақиқий баҳони беришади. 

Фойдали ёки фойдасиз тушганини вақт кўрсатади. Нима бўлганда ҳам интиламиз, ўз очколаримизни ишлашга ҳаракат қиламиз", - дейди Улуғбек Мирзаев.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика