UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  5 23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  4 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  19 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  12 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4

Улуғбек Бақоев: "Сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қизилқум" қолдирилган учрашувидан (0:3) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Нима дейишим мумкин. Ўйин бошиданоқ барчаси тескари кетди. Бу футбол.  Биз сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Мухлислар қийин пайтда ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлашларини сўрардим. Сабаби, футбол фақат ғалабадан иборат эмас.. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдимизда иккинчи давра бор. Рақибни ғалаб билан табриклайман.

- Жасур Ҳасанов нега асосий таркибда майдонга туширилмади?

- Лука Чермаль касалхонага тушиб қолди. Унининг кўричаги олиб ташланди. Жасур Ҳасановга эса кетма-кет учта ўйиндан сўнг дам бермоқчи эдим. Жасурни ҳам тушуниш керак, у темирдан эмас. 

- Шохруз Норхоновни захирага олаётган пайтингиз у бироз эътироз билдирди..

- Бу эмоция натижасида бўлди. Бўлиб туради. Ҳеч қандай ортиқча нарса бўлмади. У ҳам қисқа муддат ичида учта ўйинда майдонга тушганди. Шу сабаб ҳам уни захирага олдим. 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика