UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  2 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  0 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  2 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  3 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  2 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  10 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  6 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Насаф" (1:2) баҳсидан сўнг жиззаликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.



"Ўйинни ёмон бошладик, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Иккинчи таймда бир қатор ўзгаришларга қўл урдик, ўйин ўзгарди. Гол урдик, кейин яна ўтказиб юбордик. 

Йигитлар курашишди. Илгари ҳеч қачон бундай қилмаганман, лекин бу гал жаноб ҳакамга мурожаат қилмоқчиман. Ҳамма нарсани қачондир охири бўлади. Томошабин ўз жамоаси ўйинини кўргани келяпти. Ҳакам қарорларини рақиб жамоа фойдасига чиқармоқда. Пенальти бериляпти, қоида бузишлар бўляпти, тўп қўлга тегяпти... ҳакам эса бу "контакт" туфайли рўй берганини айтяпти. 

Саволим бошқача: балки мени ёки мураббийлар штабини деб шундай қилиняптими? Агар шундай бўлса, бошқа йигитлар жабр чекмаслиги учун клуб раҳбариятидан мени қўйиб юборишини сўрайман. Биласизми, бунақаси охирги 3-4 турдан буён кузатилмоқда. Эҳтимол, "Сўғдиёна" кимдирга халақит қиляптими, тўғриси, бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Балки Жиззах шаҳри ёки жиззахлик мухлислар бошқа давлатданми? Биласизми, Жиззах гўё Ўзбекистон таркибига кирмайди. 

Шундай экан, "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман. Бундай оғир руҳий ҳолатда ишлашим қийин. Мен "тоза" футбол тарафдориман. Ўсиш бўлишини хоҳлайман. Кўрдингиз, жамоамиз охирги 3-4 йилда рақобатбардош жамоага айланди ва катта мақсадларга эриша олади. Йигитларнинг меҳнати эвазига ўтган йили 2-ўринни олдик. Балки бошқа мураббий келса, жамоага фойда бўлар. Ҳаммага раҳмат. Жамоа раҳбариятидан тўғри ечимга келишини кутаман", – деди Улуғбек Бақоев.

Тезкор хабар! Бақоев "Сўғдиёна" раҳбариятидан истеъфо сўради

Рейтинг: -76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика