UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубитга учратди  0 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  5 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  1 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  5 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  14 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  16

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Насаф" (1:2) баҳсидан сўнг жиззаликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.



"Ўйинни ёмон бошладик, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Иккинчи таймда бир қатор ўзгаришларга қўл урдик, ўйин ўзгарди. Гол урдик, кейин яна ўтказиб юбордик. 

Йигитлар курашишди. Илгари ҳеч қачон бундай қилмаганман, лекин бу гал жаноб ҳакамга мурожаат қилмоқчиман. Ҳамма нарсани қачондир охири бўлади. Томошабин ўз жамоаси ўйинини кўргани келяпти. Ҳакам қарорларини рақиб жамоа фойдасига чиқармоқда. Пенальти бериляпти, қоида бузишлар бўляпти, тўп қўлга тегяпти... ҳакам эса бу "контакт" туфайли рўй берганини айтяпти. 

Саволим бошқача: балки мени ёки мураббийлар штабини деб шундай қилиняптими? Агар шундай бўлса, бошқа йигитлар жабр чекмаслиги учун клуб раҳбариятидан мени қўйиб юборишини сўрайман. Биласизми, бунақаси охирги 3-4 турдан буён кузатилмоқда. Эҳтимол, "Сўғдиёна" кимдирга халақит қиляптими, тўғриси, бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Балки Жиззах шаҳри ёки жиззахлик мухлислар бошқа давлатданми? Биласизми, Жиззах гўё Ўзбекистон таркибига кирмайди. 

Шундай экан, "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман. Бундай оғир руҳий ҳолатда ишлашим қийин. Мен "тоза" футбол тарафдориман. Ўсиш бўлишини хоҳлайман. Кўрдингиз, жамоамиз охирги 3-4 йилда рақобатбардош жамоага айланди ва катта мақсадларга эриша олади. Йигитларнинг меҳнати эвазига ўтган йили 2-ўринни олдик. Балки бошқа мураббий келса, жамоага фойда бўлар. Ҳаммага раҳмат. Жамоа раҳбариятидан тўғри ечимга келишини кутаман", – деди Улуғбек Бақоев.

Тезкор хабар! Бақоев "Сўғдиёна" раҳбариятидан истеъфо сўради

Рейтинг: -76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика