UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  3 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  14 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  16 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Насаф" (1:2) баҳсидан сўнг жиззаликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.



"Ўйинни ёмон бошладик, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Иккинчи таймда бир қатор ўзгаришларга қўл урдик, ўйин ўзгарди. Гол урдик, кейин яна ўтказиб юбордик. 

Йигитлар курашишди. Илгари ҳеч қачон бундай қилмаганман, лекин бу гал жаноб ҳакамга мурожаат қилмоқчиман. Ҳамма нарсани қачондир охири бўлади. Томошабин ўз жамоаси ўйинини кўргани келяпти. Ҳакам қарорларини рақиб жамоа фойдасига чиқармоқда. Пенальти бериляпти, қоида бузишлар бўляпти, тўп қўлга тегяпти... ҳакам эса бу "контакт" туфайли рўй берганини айтяпти. 

Саволим бошқача: балки мени ёки мураббийлар штабини деб шундай қилиняптими? Агар шундай бўлса, бошқа йигитлар жабр чекмаслиги учун клуб раҳбариятидан мени қўйиб юборишини сўрайман. Биласизми, бунақаси охирги 3-4 турдан буён кузатилмоқда. Эҳтимол, "Сўғдиёна" кимдирга халақит қиляптими, тўғриси, бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Балки Жиззах шаҳри ёки жиззахлик мухлислар бошқа давлатданми? Биласизми, Жиззах гўё Ўзбекистон таркибига кирмайди. 

Шундай экан, "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман. Бундай оғир руҳий ҳолатда ишлашим қийин. Мен "тоза" футбол тарафдориман. Ўсиш бўлишини хоҳлайман. Кўрдингиз, жамоамиз охирги 3-4 йилда рақобатбардош жамоага айланди ва катта мақсадларга эриша олади. Йигитларнинг меҳнати эвазига ўтган йили 2-ўринни олдик. Балки бошқа мураббий келса, жамоага фойда бўлар. Ҳаммага раҳмат. Жамоа раҳбариятидан тўғри ечимга келишини кутаман", – деди Улуғбек Бақоев.

Тезкор хабар! Бақоев "Сўғдиёна" раҳбариятидан истеъфо сўради

Рейтинг: -76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика