UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Ўзбекистон Суперкубогига Бунёдкор стадиони мезбонлик қилади  0 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  0 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  4 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  5 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  1 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  26 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  16 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  15 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" олдига чемпионлик вазифаси қўйилмаган..." Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" олдига чемпионлик вазифаси қўйилмаган..."

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида қатнашди.





"Бугун икки хил тайм гувоҳига айландик, биринчи таймда голларга бой бўлди, иккинчи таймда эса бунинг акси бўлди. Нима учун бундай бўлганига тушунмадим. Балки об-ҳаво, балки руҳият, балки ютқазишдан қўрқишгандир. Биринчи таймдаги ўйинлар кўпроқ бўлишини хоҳлайман. "Қўқон-1912" жамоасига омад тилайман, бу ерда танишларим жуда кўп, уларни ҳурмат қиламан. Бу футбол, кимдир ютади ва кимдир ютқазади. Бахтиёр Ашурматов менга кўп нарса ўргатган, шу боис унинг жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Бу мавсумда "Қўқон-1912" жамоасига ўз мақсадига эришишини хоҳлардим.

Бугун омад туфайли ютдик? Балки шундайдир, лекин футболчилар ҳам меҳнат қилишди, йигитларга раҳмат айтаман. Улар ўз ишларини профессионал тарзда бажаришмоқда. Нафақат "Сўғдиёна" балки барча жамоа футболчиларига раҳмат айтаман.

Балки ҳакам кўпроқ вақт қўшиб бериши мумкин эди, лекин тўғриси ҳакамлар айнан нимага қараб вақт қўшишларини билмайман.

"Сўғдиёна" олдига чемпионлик вазифаси қўйилмаган, бизнинг вазифамиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. "Иштаха овақт пайтида келади", менимча исталган мураббий чемпион бўлишни истайди.

Терма жамоага 3 нафар футболчимиз чақирув олди. Уларга омад тилайман. Терма жамоанинг кенгайтирилган рўйхатига киритилгани ҳам катта ютуқ. Юртимизда миллионлаб инсонлар бор ва терма жамоага 30-40 нафар футболчи чақирилади.

Агар ОЧЛга чиқсак тайёрмизми? Агар халқаро мусобақага чиқсак албатта тайёр бўламиз. Нафақат футболчилар, мураббийлар штаби ва раҳбарият ҳам тайёр бўлади деб умид қиламан", - дейди Улуғбек Бақоев.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика