UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   15

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" олдига чемпионлик вазифаси қўйилмаган..." Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" олдига чемпионлик вазифаси қўйилмаган..."

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида қатнашди.





"Бугун икки хил тайм гувоҳига айландик, биринчи таймда голларга бой бўлди, иккинчи таймда эса бунинг акси бўлди. Нима учун бундай бўлганига тушунмадим. Балки об-ҳаво, балки руҳият, балки ютқазишдан қўрқишгандир. Биринчи таймдаги ўйинлар кўпроқ бўлишини хоҳлайман. "Қўқон-1912" жамоасига омад тилайман, бу ерда танишларим жуда кўп, уларни ҳурмат қиламан. Бу футбол, кимдир ютади ва кимдир ютқазади. Бахтиёр Ашурматов менга кўп нарса ўргатган, шу боис унинг жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Бу мавсумда "Қўқон-1912" жамоасига ўз мақсадига эришишини хоҳлардим.

Бугун омад туфайли ютдик? Балки шундайдир, лекин футболчилар ҳам меҳнат қилишди, йигитларга раҳмат айтаман. Улар ўз ишларини профессионал тарзда бажаришмоқда. Нафақат "Сўғдиёна" балки барча жамоа футболчиларига раҳмат айтаман.

Балки ҳакам кўпроқ вақт қўшиб бериши мумкин эди, лекин тўғриси ҳакамлар айнан нимага қараб вақт қўшишларини билмайман.

"Сўғдиёна" олдига чемпионлик вазифаси қўйилмаган, бизнинг вазифамиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. "Иштаха овақт пайтида келади", менимча исталган мураббий чемпион бўлишни истайди.

Терма жамоага 3 нафар футболчимиз чақирув олди. Уларга омад тилайман. Терма жамоанинг кенгайтирилган рўйхатига киритилгани ҳам катта ютуқ. Юртимизда миллионлаб инсонлар бор ва терма жамоага 30-40 нафар футболчи чақирилади.

Агар ОЧЛга чиқсак тайёрмизми? Агар халқаро мусобақага чиқсак албатта тайёр бўламиз. Нафақат футболчилар, мураббийлар штаби ва раҳбарият ҳам тайёр бўлади деб умид қиламан", - дейди Улуғбек Бақоев.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика